Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

МАЪНОЛАР ХАЗИНАСИ

12.02.2013
121 марта ўқилди
МАЪНОЛАР ХАЗИНАСИ

Ҳазрат Навоий буюк ижодкор. У нафақат ўзбек халқининг, балки жаҳон халқларининг ҳам улуғ шоири ва мутафаккиридир. Ҳар бир маърифат изловчи киши сифатида мен ҳам Навоийга жуда кўп мурожаат этаман. Имкон бўлди дегунча, ушбу буюк мутафаккир асарларини қайта-қайта мутолаа қиламан. Тўғри, Навоий қолдирган маъно денгизининг тубига етишиш жуда қийин. Бу денгиз ҳажман дунёларга тенг, тубининг эса чегараси йўқ. Лекин, бу денгиздан баҳра истаганлар неча ёшда бўлмасин, ундан албатта маънавий озуқа оладилар.

Навоий ижоди фақат бадиий талқини билан чекланмайди. Унда биратўла тарих, фалсафа, астрономия, психология, иқтисодиёт, физика борингки, барча илмлар мужассам. Навоийнинг бутун ижоди, бир сўз билан, маърифат тушунчасида мужассам. Ушбу тушунча эса эзгуликнинг, комилликнинг, инсонга хос барча эҳтиёжларнинг отасидир. Навоий ижоди маърифат ва жаҳолат номли икки қутбни юксак бадиият, мазмуннинг хаёл етмас тенгликлари талқин этади.

Мен Навоийнинг “Хамса”, “Лисон ут-тайр”, “Мажолис ун-нафоис”, “Насоим ул-муҳаббат”, “Маҳбуб ул-қулуб” ва дунё шеъриятининг гултожи бўлган “Хазойин ул-маоний” девонини фақат мутахассислар эмас, бутун ўзбек халқи ўқиб тушунишини, ҳаёт йўлларида дастуруламал бўлишини чин дилдан истар эдим. Навоий асарлари инсон ҳаётининг ҳамма бос­қичларини қамраб олади. Улардан ҳар ким ўзининг эҳтиёжига яраша маъни, мантиқ топади. Шундай экан, улуғ маърифатпарвар бобомиз ижодини фарзандларимизга ўргатиб боришимиз лозим.

Албатта узоқ йиллар аждодлар маърифатидан жудо этилган авлодларга бундай кенг кўламли, аммо савобли ишни амалга ошириш осон кечмайди. Бунинг учун вақт, сабр-тоқат, энг муҳими, фидойилик ва миллатга садоқат керак бўлади. Зотан, шу йўлда ҳам манзил аниқ, маърифатнинг ёрқин зиёси йўлимизни ёритиб турибди. Бу – ҳазрат Навоий шахсияти, унинг бетакрор асарларидир.

Теглар:#2013/6

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИМаданият

ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди

22.09.2021362
БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗМаданият

БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на

01.12.2021353