Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Мамлакатимизда мобиль алоқадан фойдаланувчилар сони 21,5 миллиондан ошди

17.08.2017
40 марта ўқилди
Мамлакатимизда мобиль алоқадан фойдаланувчилар сони 21,5 миллиондан ошди

Бугун мобиль телефонлари фақат сўзлашув манбаи эмас, маълумот алмашиш, интернетга боғланиш, онлайн тўловларни амалга ошириш, қайд дафтари... Бу эҳтиёж мобиль алоқа сифатини замон талабларига монанд яхшилашни тақозо этмоқда. Албатта, мазкур жараён мобиль база станциялари сони ҳамда уларнинг жойлашуви билан боғлиқ. Кейинги пайтларда аҳоли ўртасида ушбу база станцияларининг зарари ҳақида тасдиқланмаган маълумотлар тарқалди. Аслида қандай?

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида шу ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

“Ўзбекистонда мобиль алоқа: муаммо ва ечимлар” мавзуида ташкил этилган сессияда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Ш.Шерматов, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, республика бош давлат санитария врачи С.Саидалиев, “Uzmobile” компанияси директори В.Кравченко, “UMS” компанияси бош директори С.Фахрутдинов, “Unitel” МЧЖ бош директори Д.Шуков ва “Ucell” компанияси бош директори Т.Грюнберг журналистлар ва фуқароларнинг онлайн саволларига жавоб берди.

Технологиялар жадал ривожланиши натижасида мобиль алоқа хизматларига бўлган эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Халқаро электралоқа иттифоқи маълумотига кўра, йил охирига қадар жаҳонда мобиль интернет фойдаланувчилари сони 4,3 миллиардга етиши эҳтимол қилинмоқда.

2016 йил мамлакатимизда мобиль алоқа база станциялари сони 16,2 мингта бўлса, айни кунларда 18 минг 690 тани ташкил этмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган режа бўйича жорий йилда 1 минг 843 база станциясини ўрнатиш кўзда тутилган.

Мобиль алоқа база станцияларининг зарари бор-йўқлиги ҳақидаги саволга тўхталадиган бўлсак, бу борада мутахассислар аниқ ва ишончли таҳлилларга асосланиб фикр билдирди. База станциялари инсон саломатлигига таъсир кўрсатмайди. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Ионлаштирмайдиган нурланишлардан ҳимоялаш бўйича халқаро комиссия, Электротехника ва электроника муҳандислари институти каби халқаро нуфузли ташкилотлар томонидан электромагнит тўлқинларининг инсон саломатлигига таъсири узоқ йиллар мобайнида ўрганиб келинади. Тадқиқотлар натижалари асосида миллий ва саноат стандартлари, меъёрларини ишлаб чиқишда қўллаш учун электромагнит нурланишларнинг чегаравий кўрсаткичлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

2006 ва 2011 йилларда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан расман эълон қилинган баёнотларда мобиль алоқа база станциялари ва мобиль телефонлардан тарқаётган тўлқинлардан ҳосил бўлган электромагнит майдонининг инсон саломатлигига таъсири ўз исботини топмагани қайд этилган.

Бу йўналишда Ўзбекистон Республикаси давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ва бошқа масъул ташкилотлар мунтазам назоратни йўлга қўйган. Мазкур марказ хулосаси ҳам база станцияларининг зарарсиз эканлигини тасдиқлайди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Кўкрак бези саратонидан эҳтиёт бўлинг!Тиббий сабоқлар

Кўкрак бези саратонидан эҳтиёт бўлинг!

Бугунги кунда мамлакатимизда кўкрак бези саратони онкологик касалликлар орасида ўлим кўрсаткичлари бўйича етакчи ўринлардан бирини эгалламоқда. Бироқ бу касалликни эрта босқичларид

01.11.20241037
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592