Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Мактабгача таълим муассасалари – ютуқлар дебочаси

26.08.2016
67 марта ўқилди
Мактабгача таълим муассасалари – ютуқлар дебочаси

Бўйлари атиргулнинг бўйларидек келади... Лекин уларни спорт мусобақаларида кўрсангиз, жиддий, масъулиятли. Худди гуруҳлараро ёки боғчалараро мусобақага эмас, мамлакат, дунё миқёсидаги беллашувларга чиқаётгандек, бир-бирларига далда беради, бир-бирларини довлайди.

Байрам, тантана кунларида эса ранг-баранг либосларда катта саҳналар намойишига ҳозирланган санъаткорларга ўхшашади: ҳаяжонли, кўзлари чарақлаган, овозлари жарангдор...

Айтаётган таърифларимиз бугунги истиқлол даврида фаолият олиб бораётган барча мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчилари ҳаётининг манзараларига ўхшайди. Мазкур мақолада эса гап кичкинтойларимиз таълим-тарбия олаётган, митти, беғубор юракчаларини ҳозирдан санъат, спорт, ватанпарварлик туйғулари билан зийнатлаётган Фарғона вилояти, Қува тумани ХТМФМТТЭ бўлимига қарашли 8-сонлимактабгача таълим муассаси ҳақида боряпти. Муассасада 9 та гуруҳ мавжуд бўлиб, болаларга 14 нафар педагог-тарбиячи таълим-тарбия беришади.

– Бугунги мактабгача таълим муассасалари биз болалигимизда бўлганидек, кичкинтойларни шунчаки банд қилиб, кун бўйи асраб турувчи маскан эмас, балки том маънодаги тарбия бешигидир, – дейди мудира Ҳилола Усмонова.

Азиза Жалилова, Эргашой Турдиева, Зайнаб Халилова, Озода Мадраҳимова каби ўнлаб тарбиячилар болаларнинг махсус дастур асосида ҳам жисмонан, ҳам маънан тарбияга йўналтирилган кун тартибининг мукаммал амалга ошишини таъминлайдилар.

– Болаларимиз инглиз тили, мусиқа, жисмоний тарбия машғулотларида ниҳоятда фаол иштирок этадилар. Ҳар ой сўнгида мунтазам равишда “Очиқ эшиклар куни”ни ўтказамиз. Шу куни ота-оналар болалари билан бирга машғулотларда иштирок этадилар, – дейди тарбиячи Гулноза Фармонова.

Ушбу мактабгача тарбия масканида тарбияланувчи ўғил-қизларнинг эсидан бирор сана чиқиб қолмайди. Улар Мустақиллик, Наврўз байрамларини катта шодиёна билан нишонлайдилар.

– Айниқса, Республика Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ташкил қилинган “Зумрадойлар давраси”нинг жажжи қизалоқлари бу байрамларнинг гулига айланишган. Улар фақат боғчадагина эмас, маҳалласи, уйида ҳам ўзларини меҳнаткаш, саҳий, озода Зумрадой деб билишади, – дейди Дилором Жалолова.

...Мен ўтган асрнинг 70 йилларида Акбаробод қишлоғидаги мактабларнинг бирида дарс берганман. Қишлоқ аҳлининг ўғил-қизлари табияланган боғчаларнинг деворларини ёмғир ювган, пастак томли, зах хоналари шундай кўз олдимда турибди.

“... Яна йигирма йиллардан сўнг юртимиз мустақилликка эришади, болаларимиз компютерлаштирилган хоналарда илк техника сабоқларини олади”, деб кимдир гапирса, балки мендай некбин одам ҳам ишонмасди.

Мана, энди мўъжизаларга бой йигирма беш йил ҳамма нарсани, шу жумладан, юртимизнинг митти фуқароларига аталган таълим-тарбия масканларини ҳам бутунлай ўзгартириб юборди.

– Яқиндагина Халқ таълими вазирлиги томонидан муассасамизга 12 турдаги мебел ва ўйинчоқлар совға қилинди, – дейди Ҳилола Усмонова. Мудира ҳам, педагог тарбиячилар ҳам болалар ҳаёти билан боғлиқ қизиқ-қизиқ воқеаларни юракдан, севиниб, завқ билан гапириб беришаркан, мен бундай меҳр бағрида камолга етаётган болаларнинг қалбида юртимизга катта муҳаббат улғайиб бораётганига ишонч ҳосил қилдим.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024562
Қандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?Табобат

Қандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?

Ўт пуфаги – овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим аъзоларидан бири. Шу сабабли унда кузатиладиган муаммолар организм фаолиятига салбий таъсир этади. Айниқса, ўт пуфагида ҳосил бўладига

29.03.2024354
Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференцияТабобат

Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференция

Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиноман

12.10.2023353
Буқоқ наслдан наслга ўтадими?Табобат

Буқоқ наслдан наслга ўтадими?

Буқоқ касаллиги насл суради. Жумладан, буқоқнинг тугунли, аутоиммун тиреоидит ва ёйма заҳар тури ота-онадан болага ҳам ўтиши мумкин. Бироқ саломатликка эътиборли бўлинса, шифокор к

19.10.2022339