Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Мактаб ярмаркалари иш бошлади

17.08.2013
39 марта ўқилди
Мактаб ярмаркалари иш бошлади

Янги ўқув йили арафасида Самарқанд вилоятидаги бозор ва савдо мажмуалари, таълим муассасаларида мактаб ярмаркалари иш бошлади.

Кейинги йилларда анъанавий равишда ташкил этиб келинаётган мазкур тадбир ўқувчилар учун сифатли ва арзон нархда ўқув қуроллари, кийим-кечак харид қилишда ота-оналарга қулайлик яратмоқда.

– Бугунги кунда вилоятимиздаги барча бозор ва савдо мажмуаларидан ташқари, туман маркази ва шаҳардан, бозорлардан узоқлиги ҳисобга олинган ҳолда 98-умумтаълим мактабида ҳам шундай ярмаркалар фаолияти йўлга қўйилди, – дейди вилоят халқ таълими бош­қармаси бўлим бошлиғи Қўлдош Саидов. – Ушбу савдо нуқталари орқали вилоятдаги 977 та умумтаълим мактабида таҳсил олувчи 392 мингдан зиёд ўқувчига зарур маҳсулотлар етказиб бериш режалаштирилган. Бунинг учун савдо корхоналари ва тадбиркорлар билан шартномалар тузилиб, керакли миқдордаги ўқув қуроллари, мактаб формалари савдога чиқарилмоқда. Каттақўрғон, Нуробод, Ургут ва Қўшработ туманларининг олис дашт ва тоғли ҳудудлари аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида ўндан зиёд автоярмаркалар ҳам ташкил этилди. Ҳар бир ярмарка бўйича мактаб раҳбари ва педагог ходимлардан масъуллар ва моддий жавобгар шахслар белгиланган. Сотилаётган маҳсулотларнинг сифати, нархи, ўқув қуролларидаги сурат ва бошқа воситаларнинг маънавиятимизга мослиги назоратга олинган. Бу борада тегишли идоралар билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Самарқанд шаҳрида ҳам умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда бозор ва савдо мажмуаларида 25 жойда савдо ярмаркалари ташкил этилди. Жумладан, "Ипак йўли" савдо мажмуаси ҳудудида очилган мактаб ярмаркасига тўққиз нафар тадбиркор жалб этилиб, белгиланган маҳсулотлар савдоси йўлга қўйилган. Савдо нуқталарининг терминал, назорат касса аппарати ва бошқа зарур воситалар билан таъминлангани аҳолига манзур бўлмоқда.

– Уч набирам мактабда ўқийди, – дейди Самарқанд шаҳар Лоҳутий маҳалласида истиқомат қилувчи Тамара Қобилжонова. – Улар учун барча зарур ўқув қуроллари ва кийим-кечакларни мактаб ярмаркасидан харид қилдик. Олган буюмларимизнинг сифати ҳам, нархи ҳам бизга маъқул. Энг муҳими, бозор айланиб маҳсулот излаб юрмадик. Ҳаммаси шу ерда муҳайё этилган экан.

Теглар:#2013/33

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
“Ақлвой” ўз фаолиятини бошладиЖамият

“Ақлвой” ўз фаолиятини бошлади

Ўзбекистонда жорий йилнинг 22 мартидан болалар учун мўлжалланган таълим ва кўнгилочар телеканал фаолият бошлади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманид

24.03.2021209
Фарзандингиз мактаб ёшига етдими?Жамият

Фарзандингиз мактаб ёшига етдими?

Энди ота-оналик масъулияти янада ортади. Болакай атроф-муҳитга синчковлик билан қараб, кўрганларини ўзича муҳокама қилади ва уларни ўзлаштиради, айрим нарсаларни такрорлашга уринад

21.05.2021247
Мактабда Наврўз тантанасиМаданият

Мактабда Наврўз тантанаси

Шайхантоҳур туманидаги 10-сонли мактабда Наврўз байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Қадриятларимиз тараннум этилган тадбирда ўқувчилар томонидан намойиш этилган миллий либосла

24.03.2022154
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896