Янгиариқлик муаллим Отабой ака Жуманиёзов хонадонига кириб борар экансиз гўзал ва мафтункор манзарага дуч келасиз. Чор-атрофдаги гулларга қараб кўзингиз қувнайди. Боғда ғарқ пишган мевалар, узумлар, полизда етилиб, думалаб ётган ширин-шакар қовунларнинг ёқимли ҳиди димоғингизга урилади. Инсон қўли гул. Хонадон ободлиги, гуллаб-яшнаши аввало унда умргузаронлик қилаётган инсонларнинг бир-бирига бўлган меҳр-муҳаббатига, қолаверса меҳнатига боғлиқ.
Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги Қармиш қишлоғининг “Шеробод” маҳалласида дунёга келган Отабой ака ёшлигидан билимга чанқоқ, зукко бўлиб вояга етди. У аниқ фанларга қизиқар, мактабдаги устозларига ҳавас қиларди. Шу боис 1957 йили мактабни аъло баҳоларга тамомлаган йигитча, орзулар қанотида қадимий ва гўзал Бухоро томон йўл олди.
Бухоро давлат университетининг физика-математика факультетини муваффақиятли тамомлаб педагогик фаолиятини ўз қишлоғидаги 25-умумтаълим мактабида бошлади. О.Жуманиёзов “Боланинг бегонаси бўлмайди” деган шиорга амал қиларди. Тажрибали устоз 1979 йилдан шу мактабда ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари, икки йил ўтиб директор вазифасида фаолият кўрсатди. Раҳбарлик йилларида янгидан барпо этилаётган 624 ўринли мактаб биноси қурилишига бош-қош бўлди.
Янги мактабни замон талаблари асосида жиҳозлаш, унда мевали ва манзарали боғ, гулзор яратишда Отабой ака ўзининг нафақат меҳнаткаш, фидойи инсонлигини, балки ишбилармонлик, ташкилотчилик қобилиятини ҳам намойиш этди.
Отабой Жуманиёзовнинг кўп йиллик меҳнатлари вақти келиб муносиб тақдирланди. Устозга “Ўзбекистон Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони берилди. Шогирдлари орасидан олим ва олималар етишиб чиқди. Бугунги кунда улар она Ватанимиз равнақи йўлида сидқидилдан хизмат қилиб келмоқдалар.
Отабой ака синфдоши, оқила аёл, раҳматлик Шукуржон опа билан 42 йил бахтли ва тотув турмуш кечирди. Ўн нафар ўғил-қизни оқ ювиб, оқ тараб, оқил инсонлар қилиб вояга етказдилар.
Бугунга келиб набиралар ҳам бобоси изидан бориб, олийгоҳларни тамомлаб халқ хизматига камарбасталар. Отабой ака эл-юрт ҳурматидаги, фарзандлар, неваралар бахту саодатига эришган пиру бадавлат отахон. Суҳбатимиз охирида бугунги озод ва обод юртимизнинг кундан-кунга ривожланиб, тараққиёт сари одимлаётгани, бугунги бахтиёр ёшлар унинг қадрига етишлари лозимлигини таъкидлар экан, 30 нафар невара, ўнга яқин чеваралар бахту иқболидан баҳраманд бўлаётганига шукроналар айтади отахон.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятФарзандингиз мактаб ёшига етдими?
Энди ота-оналик масъулияти янада ортади. Болакай атроф-муҳитга синчковлик билан қараб, кўрганларини ўзича муҳокама қилади ва уларни ўзлаштиради, айрим нарсаларни такрорлашга уринад
МаданиятМактабда Наврўз тантанаси
Шайхантоҳур туманидаги 10-сонли мактабда Наврўз байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Қадриятларимиз тараннум этилган тадбирда ўқувчилар томонидан намойиш этилган миллий либосла
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
Жамият“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?
Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и
