Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Мактаб партаси: ундан қандай фойдаланиш керак?

03.10.2013
106 марта ўқилди
Мактаб партаси: ундан қандай фойдаланиш керак?

Ҳар бир ота-она фарзандининг соғлом ва чиройли қоматли бўлиб ўсишини хоҳлайди. Янги ўқув йили бошланганига ҳам бир ой бўлди. Ўқувчиларнинг мактаб партасида ўтиришининг ҳам қатъий қоидалари мавжуд.

Чунки, бунга эътибор берилмаса, бола саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Партада тўғри ўтириш боланинг ҳам маънан ҳам жисмонан ривожланишида ижобий рол ўйнайди.

Болангиз партада ўтирганда:

– иккала оёқ полда туриши;

– гавда тик, елка тенг тутилиши;

– қўллар партада, кўкрак ва парта қирраси орасида бир кафтчалик жой қолиши керак;

– ўқитувчи вақти-вақти билан ўқувчи ўрнини алмаштириши лозим, бу синф доскасига ҳар хил бурчакдан қарашга имкон беради.

Ота-оналар уй шароитида ҳам фарзандининг дарс столида тўғри ўтиришини кузатиши ва зарур шароит яратиб бериши керак.

Бунда:

– стул суянчиғи елкадан узунроқ бўлиши;

– ўтирадиган қисми текис ва қаттиқроқ бўлиши;

– бола оёғи ерга етмаса, баландроқ буюм қўйиб бериши;

– чироқ чап томондан тушиши лозим.

Гавдани тик тутиш бу – турли хил ҳаракатлар чоғида: ўтирганда, юрганда ва ўйнаганда гавдани тўғри ҳаракатлантириш демакдир. Умуртқа поғонасининг соғлом ўсиши гавдани тўғри тутишга боғлиқдир.

Агар бу қоидаларга амал қилинмаса, остеохондроз, сколиоз касалликлари ва бўй ўсмай қолиши ҳамда елка, бўйин, бош оғриқларидан бола азият чекади.

Шунингдек, кундалик турмушимизда оддий ҳолга айланиб қолган баъзи ҳаракатларимиз ҳам умуртқа поғонасига зиён етказиши мумкин. Масалан, ўсмирлар 10 кгдан ортиқ юкни кўтариши мумкин эмас. Агар бирор оғир нарсани сурмоқчи бўлсангиз, уни ўзингиз томонга тортиш эмас, балки итариш керак.

Эрта тонгда уйғониб, дарҳол югуриш организм учун фойдали эмас, аксинча, зарар эканлигини тиббиётчилар таъкидлайди. Гап шундаки, эрта уйғонганда ҳали организм уйқуга тўймаган бўлади, югуриш эса юрак-қон томир тизимига оғирлик қилади.

Албатта, югуришнинг ҳам ўз вақти бор, яъни уйқудан уйғонгач, аввал, гимнастика машқларини бажариб, орадан 1-2 соат ўтказиб, сўнг югурган маъқул.

Ҳар қандай ишни ўз вақтида бажармаслик, кейинчалик кеч бўлганда афсус қилишга олиб келишини жуда яхши тушунамиз. Бола мисли ниҳол, унга қандай парвариш берилса, шундай ўсади. Шу сабабли, қай биримизнинг энди мактабга бораётган фарзандимиз бўлса, уларга берилган маслаҳатларни англатиш фойдадан холи бўлмайди.

Теглар:#2013/39

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Мактабда Наврўз тантанасиМаданият

Мактабда Наврўз тантанаси

Шайхантоҳур туманидаги 10-сонли мактабда Наврўз байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Қадриятларимиз тараннум этилган тадбирда ўқувчилар томонидан намойиш этилган миллий либосла

24.03.2022154
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
«Ходунок»дан узоқ вақт фойдаланиш болада маймоқликни келтириб чиқариши мумкинТиббий сабоқлар

«Ходунок»дан узоқ вақт фойдаланиш болада маймоқликни келтириб чиқариши мумкин

Аввало, айтиш лозимки, кичкинтой соғлиги ва ривожланиши унинг қанчалик ҳаракатчан эканига боғлиқ. Айниқса, юришнинг бош­ланиши бир ёшга тўлмаган бола учун муҳим босқич саналади. Би

26.04.2023270
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176