Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан “Йилнинг энг яхши мактаб директори” кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди. Унда танловнинг ҳудудий босқичларида ғолиб бўлган йигирма саккиз мактаб директори ўзаро баҳслашди.
“Маҳоратли бошқарув – таълим самарадорлиги омили” шиори остида ташкил этилган мазкур анъанавий кўрик-танловнинг қуйи босқичларида етти юзга яқин умумтаълим мактаби директорлари фаол иштирок этди. Кейинги босқичга йўлланма олган олтмишга яқин иштирокчининг “Келажак мактаби” концепцияси атрофлича ўрганилиб, танловнинг республика босқичида иштирок этувчи қатнашчилар сараланди. Бунда уларнинг ташаббускорлиги, ижодкорлиги ва маҳоратига алоҳида эътибор қаратилди.
Педагоглар мутахассислар томонидан дарс жараёнини кузатиб таҳлил этиш, педагогик кенгашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тартибини белгилаш, “Келажак мактаби” концепцияси тақдимоти шартларига кўра баҳолаб борилди.
Таълим тизимига жорий этилаётган лойиҳалар, кўрик-танловлар ўқитувчиларнинг профессионал малакасини, уларнинг изланиш ва ташаббускорлик фазилатларини юксалтиришга, ўқув-тарбия жараёнини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга хизмат қилаётир. Мазкур танлов ҳам педагог-кадрларнинг таълим-тарбияга оид амалий ишлари, сиёсий-ҳуқуқий билими, ёшларга ижобий таъсир ўтказа олиш қобилиятини янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ТабобатМактабгача таълим муассасаларига дидактик материаллар, махсус ўйинчоқлар берилди
Мактабгача таълим вазирлиги Мактабгача таълимни ривожлантириш фонди билан ҳамкорликда янги лойиҳани бошлади. Махсус дастур орқали Тошкент шаҳридаги 17 та кўп тармоқли ихтисослаштир
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
