Синф бурчагига осилган мо''жазгина деворий газета унинг ко'згуси аталишини о'қувчилик пайтимизда унчалик англаб етмас эдик. Барчамизни о'з фарзанди каби ардоқловчи синф раҳбаримизнинг ҳар бир о'қувчига бо'лган э'тиборинику қо'яверинг. Дарсдан со'нг биз о'қувчиларни ёнига олиб синф деворий газетасини ҳафталик сонини ясатиб осиб қо'йишимиз баробарида қалбимизда ижодкорликка, мақола, ше'р ва лавҳалар тайёрлашга бо'лган қизиқишимизни ҳам шакллантириб борганлиги талаба бўлган кезларим тушуниб етдим. О'зим таҳсил олган Мирзо Улуг'бек номидаги О'збекистон Миллий университетининг журналистика факултетида "Журналист" газетаси фаолият юритади.
Газетага О'збекистон Ёзувчилар уюшмаси бадиий публицистика кенгаши раиси, О'зМУ журналистика факултети "Матбуот" кафедраси доценти Аҳмаджон Мелибоев бошчилик қилади. Унинг саҳифаларида ижод намуналари чоп этилган талабаларнинг хурсандчилиги чексиз эди. Энг муҳими ушбу газета бо'лг'уси журналистлар касб маҳоратини эгаллашларида муҳим аҳамиятга эга. Устознинг ёшлар ижодига бо'лган э'тибори, талабаларга г'амхо'рлиги чексиз. Биргина бу эмас Аҳмаджон Мелибоев етакчилигидаги "Маҳорат мактаби" факултетдаги исте'додли талабаларни бирлаштирди. Ёшларни о'з исте'додини юксалтириш, касб борасидаги ко'никмаларини ошириш, замон билан ҳамнафас яшашга чорловчи мазкур мактаб машг'улотлари г'оятда қизиқарли тарзда о'тказилади. Аҳмаджон Мелибоевнинг ко'плаб ма'рузалари айнан талабаларнинг ма'навиятини шакллантириш билан биргаликда уларни ижодга мас'улият билан ёндашишига ундайди. Бир қатор асарлар муаллифи бо'лган устознинг "Қирқ бешинчи бекат" номли китоби эндигина ижодга кириб келаётган, маҳоратли журналист бо'ламан деган ёшлар учун муҳим қо'лланма вазифасини о'тайди.
Барча касблар каби журналистика соҳасининг ҳам о'зига хос қийинчиликлари бор. Мақола, ҳикоя ёки лавҳанинг тили ва услуби халқ тилига, дилига яқин бо'лиши лозим. Бо'лг'уси журналистлар замон билан ҳамнафас равишда илдам бо'лишлари шарт, дея таъкидлаган устозимиздан ко'п нарсаларни о'ргандик. Гоҳо қаттиққо'л, кези келса меҳрибон бо'лган устозимиз Аҳмаджон ака нафақат ижод борасида қолаверса жамиятда ҳам о'з о'рнимизга эга бо'лишимиз учун ҳамиша ё'л-ё'риқ ко'рсатади.
Ҳа, хаёл яна синф деворий газетаси томон етаклайди. Илк ижод намунам ана шу синф ко'згусида акс этган бо'лса, кейинчалик университет газетасида, энди эса республика нашрларида чоп этилаяпти. Биринчи устозим синф раҳбарим бо'лса, кейинчалик биз ижодкор талабалар Аҳмаджон Мелибоев каби қалами о'ткир устоз журналистлардан сабоқ олдик. Уларнинг ҳар бир сабоқларидан касбимиз сир-асрорини қунт билан о'рганиб бордик.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
