Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвон саройида “Сеҳрли диёр” мавзусидаги кўргазма очилди. Мазкур кўргазмада моҳир мусаввир Исфандиёр Ҳайдаровнинг асарлари тасвирий санъат ихлосмандлари эътиборига ҳавола этилди.
Ижодкорнинг юртимиз бетакрор манзараларини акс эттирган асарлари диёримизнинг турли гўшаларидаги музей ва галереялар билан биргаликда Австралия, Австрия, АҚШ, Венгрия, Германия, Нидерландия, Норвегия, Швеция, Франция, Италия, Исроил, Янги Зеландия, Япония ва бошқа хорижий давлатлардаги музей ва шахсий тўпламларда сақланмоқда.
“Сеҳрли диёр” деб номланган ушбу бадиий кўргазмада тинч ва осуда ҳаётимизга шукроналар айтиш, жонажон Ватанимиздан фахрланишга, истиқлол неъматлари, фаровон кунларимизни, сўлим табиатини кўз қорачиғидек асраб-авайлашга, ёши улуғ инсонларнинг қадрига етишга чорловчи элликдан ортиқ тасвирий асар томошабинлар эътиборига ҳавола этилган.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларГўзал ва мафтункор бўлиш сирлари
– Эрта тонгдан юзингиз тиниқ бўлишини истасангиз, сувга яримта лимон шарбатини солинг ва шу сув билан юзингизни артинг. Кўз остига беш дақиқага ўсимлик мойи суриб қўйинг. Кейин одд
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
МаданиятЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди
