Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

МАДИНАНИНГ ОППОҚ ОРЗУЛАРИ

21.09.2012
75 марта ўқилди
МАДИНАНИНГ ОППОҚ ОРЗУЛАРИ

Мадина Саъдуллаева эндигина 10 ёшга тўляпти. Пойтахтдаги 182-мактабнинг 4- синфида аъло баҳоларга ўқийди. Шу билан бирга мактаб тўгаракларига фаол қатнашади. Гимнастика, рассомлик, бисер тикиш тўгаракларининг машғулотларига ўзгача қизиқиш билан иштирок этади. Унинг рассомлик тўгарагида устози Латифа Асомиддиновадан ўрганган йигирма бешдан ортиқ чизган суратларини кўздан кечириб катта таассурот олдик.

У кўнглидан ўтказган нарсани чизишни хуш кўради. Латифа опаси ҳам шунга ўргатган. Табиатдан, кўрган манзараларидан олган таассуротларини кўнглидан ўтказиб акс эттириш табиийликка ўргатади деб ҳисоблайди устози.

Мадина чизган суратларига ўзи ном қўйишни ёқтиради. “Оққушим, оппоқ қушим”, “Минг рангда товланар товусим”, “Хон балиқ- балиқлар султони”, “Қуёшли осмон”, “Айиқполвоним”, “Тойчоғим”, “Ўрдагим”, “Қорбобо” каби сувратлари эътиборни тортади.

Турли хил гулларни чизиш борасида ҳам туркум суратлари бор. Шунингдек, “Клеопатра” ва “Ўзбек қизлари” деб номланган суратлари ҳам кишини ўзига жалб этади. Портретлар ичида айниқса, “Нигоҳ” деб номланган сурати эътиборимни тортди. Унда аёлнинг назари, нигоҳи гуллар орасида акс эттирилган. Аёлларнинг нигоҳи гулдек нозик бўлиши керак деяптими?! Ёки аёллар нигоҳи ҳамиша гулларга тушса, юртда эзгуликлар кўп бўлади деяптими?!. Ҳар ҳолда унда ўзига хос нималардир бор. “Аёл нигоҳида-тинчлик” деб номлаган бўлардим. Ҳар ҳолда суратдаги фалсафий фикр мушоҳадага ундайди. Кичкинтой рассомнинг ютуғи ҳам шунда. Энг асосийси расм чизаётган боланинг, ёки турли тўгаракларга қатнашаётган ўқувчининг фикр доираси, тасаввурлари кенгаяди. Ижодкорлиги юксалади. Келажакда қайси касбни эгалламасин ижодкорлик, изланиш унга ҳамроҳ бўлади, — дейди мактаб директори Сайёра Абдураҳмонова.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022332
СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?Спорт

СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?

Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеа­ларга т

13.08.2020332