
Ҳар бир аёл ҳаётидаги энг қувончли дамларидан бири бу оналик бахтига эришган кун бўлса керак. Аммо бу бахтга эришишнинг ўзи етарли бўлмайди.
Чунки аёлнинг она бўлгандан кейинги бутун ҳаёти фарзанд тарбияси, унинг бахт-у камоли билан боғлиқ. Агар ота-она берган тарбия туфайли ўғил-қиз жамиятда ўз ўрнига эга бўлса, юрт учун керакли шахс бўлиб камолга етса, нур устига аъло нур. Лекин дилбанди ўзи орзу қилгандай ахлоқли, одобли инсон бўлиб вояга етмаса, бу не кўргулик?! Айниқса, қиз бола тарбиясининг қанчалик нозик масала эканлиги ҳақида ўзбек оналарига ортиқча гапиришнинг ҳожати йўқ.
Қиз бола улғая боргани сари ён-атрофидаги инсонларнинг юриш-туриши, кийинишига эътибор қаратиб, уларни ўзи билан таққослай бошлайди. Шунингдек, ўсмирлик даврида улар яқинларининг ўзига янада эътиборли бўлишларини исташади. Шунинг учун баъзи қизлар янги кийим кийишни, дугоналаридаги қимматбаҳо тақинчоқлар ўзида ҳам бўлишини хоҳлайди. Бу ёшда мустақил бўлишга кўпроқ интилади ва шу билан бирга ташқи таъсирларга ўта берилувчан бўлишади. Қолверса, балоғат даврида жинсий етилиш жараёнининг ўзига хослигини ҳам катталар эътиборга олишлари зарур. Айниқса, бу паллада оналар қиз фарзандлари билан яқин муносабатда бўлишлари, уларни қийнаётган муаммолар билан жиддий қизиқишлари лозим.
Жорий йил “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Тошкент вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий ижтимоий патронаж бригадаси Тошкент вилоятидаги 20 та умумтаълим мактаби, 1 та академик лицей, 14 та касб-ҳунар коллежида ўқувчи қизларни чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказди.
Ачинарлиси, ўсмир қизлар орасида турли хасталиклар, баъзиларида эса уларнинг ёшига муносиб бўлмаган салбий ҳолатлар аниқланди.
– Тошкент вилояти ҳокимияти топшириғига асосан Юқори Чирчиқ туманидаги барча касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган қизларни тиббий текширувдан ўтказдик. Текширувлар давомида айрим қизларда эрта ҳомиладорлик ҳолатлари аниқланди. Бунга асосан оиладаги носоғлом муҳит, ота-оналарнинг фарзанд тарбиясига беътиборликлари сабаб бўлган. Афсуски, бугун айрим оналар қизлари тарбиясига мутлақо эътиборсиз. Бу каби ҳолатларни кузатилишига оилалардаги ажримлар ҳам сабаб бўлмоқда, – дейди “Соғлом авлод учун” хайрия фонди Тошкент вилояти худудий филиали директори Муҳаббат Юлдашева.
Мутахассислар ўсмир ёшидаги болаларни қаттиқ танқид қилишдан қайтаради. Сабаби бу даврда улар ўз жонига қасд қилиш (суицид)га мойилроқ бўлишади. Қолаверса, бошқа кўнгилсиз ҳолатлар ҳам айнан шу даврда учрайди.
– Ушбу жиддий масала юзасидан қизларнинг ота-оналари, муассаса раҳбарияти ва маҳалла фаоллари хабардор қилиниб, тегишли чоралар кўрилди, – дейди шифокор Манзура Худоярова. – Бугунга қадар ижтимоий-патронаж бригадаси билан юртимиздаги мактаб, лицей ва коллеж ўқувчиларини тиббий текширувдан ўтказиб, уларга керакли тавсиялар бериб келмоқдаман. Мутахассис сифатида соғлом турмуш тарзининг инсон ҳаётидаги ўрни, эрта никоҳ ва унинг салбий оқибатлари хусусида тушунтиришлар олиб бораман. Шунда ҳам юқоридаги каби салбий ҳолатлар учраётгани, олиб бораётган ишларимиз етарли эмаслиги, унинг таъсирчанлигини оширишимиз зарурлигини кўрсатмоқда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ
Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ
Тиббий сабоқларҚизамиқ кимлар учун хавфли?
Қизамиқ тана ҳароратининг кўтарилиши, юқори нафас йўллари, кўз шиллиқ пардаси, оғиз бўшлиғининг яллиғланиши ва терида қизил, йирик доғли тошмалар тошиши орқали белги беради. Касалл
Тиббий сабоқларҚизамиқ қандай хасталик?
Бугунги кунда болалар ва катталар ўртасида сувчечак ва қизамиқ касалликлари тез-тез учрамоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, эмлашдан бош тортганлар ҳисобига
Тиббий сабоқларҚизамиққа қарши вакциналарнинг самарадорлиги қандай?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ўтган йили дунёда пандемия сабабли қизамиққа қарши ўз вақтида эмланмаслик оқибатида ушбу касалликни юқтириш билан боғлиқ 9 милл
