Лимон мевасининг шифобахш хусусиятлари ҳақида барча ўқиган, эшитган. Aммо ушбу мақолада лимон пўстлоғининг сиз билмаган жиҳатлари ҳақида сўз юритилади. Заминимиз иссиқхоналарида етиштириладиган бу ажойиб меванинг фойдали жиҳатлари ҳақида бугун маълумот берамиз. Лимон пўстлоғи ёрдамида кўпгина ишларни бажарса бўлар экан ва бу билан сиз кимёвий моддаларни ишлатишингизга сира ҳам ҳожат қолмайди.
Тозаловчи чой
Лимон пўстлоғида мавжуд бўлган пеcтин моддаси ва C витамини жигар, ичак фаолияти ва буйракларнинг тўғри ишлаши учун ўта муҳим. Лимон пўстлоғи таркибидаги фаол буғловчи моддалар организмдан зарарли моддаларни чиқаришда ва организмга салбий таъсир этувчи моддалардан ҳимоя сифатида яхши чорадир.
Чой тайёрлаш учун икки дона лимон пўстлоғи, 1 литр сув керак бўлади.
Қандай тайёрланади?
а) лимон пўстлоғини идишга солиб, сув қуйинг ва уни паст оловда қайнаш ҳолатига келгунича газ плитасига қўйинг. Сўнг дамламани 15 дақиқа дам олдиринг.
б) дамламани совутиб кунига уч маҳал истеъмол қилинг.
Хушбўй ўсимлик ёғи
Салат, таомларингиз хушбўй ҳид таратиши учун, лимон пўстлоғини қирғичдан ўтказиб ўсимлик ёғи қўшинг.
Қандай тайёрланади? Бунинг учун сизга икки дона лимон пўстлоғи ва бир шиша зайтун мойи керак бўлади. Лимон пўстлоғини қирғичдан ўтказиб, зайтун мойига қўшинг ва ҳовур олиши учун бир неча кунга қўйиб қўйинг. Кейин таом тайёрлаган пайтингизда ундан таъбга кўра фойдаланинг.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
