Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Либослар кўрки

13.04.2013
104 марта ўқилди
Либослар кўрки

Орзулари бир олам ёшгина қизалоқ илк бор сурат чизганида о'зини беихтиёр бахтли ҳис қилди. Ранглар сеҳри уни о'зига маҳлиё қилиб қо'йган. Оламни, у ҳис этаётган энг инжа туйг'уларини-да о'ша самимий ранглар жилосида ифодалашга шошилаётган митти вужуд охири мо'йқаламни маҳкам тутди.

Шоира Қосимованинг тасвирий санъатга бо'лган қизиқиши шу тарзда бошланди. Бу иштиёқ уни Сирдарё вилоят сан'ат билим юртига етаклаб келди. Графика безакчи рассом бо'лимида у нафақат рассомчилик, балки дизайн соҳасига ҳам қо'л уриб ко'рди. Танлаган касбига тобора қизиқиши ортиб, о'з тақдирини дизайн соҳаси билан бог'лашга қарор қилди. Йиллар йилларни қувиб о'тиб орзулар ижобати бо'й ко'рсатди. Шоира Қосимованинг нозик дид билан яратган либослари бугун ко'пчиликнинг назарига тушган.

– Шоира опа, ҳар бир касбнинг о'зига яраша машаққати бор, шундай эмасми?

– Ижодкор одам илк бор мо'йқаламни қо'лига олар экан, келажакда уни нималар кутишини билмайди. Менда ҳам бу ҳол шу тарзда кечган. Болалигимда тасвирий санат оламини бамисли рангларда жилоланувчи чексиз осмонга о'хшатардим. Менга “Бойсун баҳори” фестивалида либосларим билан иштирок этишни таклиф қилишганда бироз ҳаяжонландим. Бу илк иштироким эди. Миллий руҳдаги соф о'збекона усулда тиккан либосларим ко'пчиликка манзур бо'лганида о'зимга ишончим ортиб, дизайнерлик орзуси ила шу соҳа вакилига айланиб қолибман.

– Атлас ва адрас матолар туфайли г'олибликка эришдим дейсизми?

– Мактабда о'қиб юрган кезларим Зулфия номидаги Давлат мукофотини қо'лга киритиш мақсадида танловининг туман, вилоят босқичларида қатнашиб о'з маҳоратимни синаб юрардим. Кейинчалик Камолиддин Беҳзод номидаги рассомчилик ва дизайн институтига давлат гранти асосида о'қишга қабул қилиндим. Айтиш жоизки, ҳақиқий ижодга ташналик талабалик йилларимда кечди. О'қув даргоҳида тез-тез ташкил этиладиган турли фестивал ва конкурсларда фаол иштирок этиб, совринли о'ринларни қо'лга киритар эдим. Яқинда Арт wеек стйле.уз мода ва дизайн ҳафталигида қатнашиб эскиз чизиш бо'йича 1-о'ринни қо'лга киритдим. Мен учун чин манодаги маҳорат мактаби “Арт гроуп Караван” мода уйидаги иш фаолиятим эди. У ерда дунёнинг турли нуқтасидан келган саёҳатчиларга ижодий жамоамиз билан бирга миллий руҳдаги ишларимизни намойиш қилар эдик. Атлас-у адрас матоларидан тикилган нафис либосларим г'арбликлар ко'нглидан ҳам жой олган бо'лса ажаб эмас.

– Либосларга ранг танлашда нималарга э'тибор қиласиз?

– О'зи табиатдаги уйг'унликни яхши ко'раман. Иложи борича то'қ рангдан тийилишга ҳаракат қилган мақул. У инсон кайфиятини туширади. Оч пушти, оқ, мовий ранглар жилваси либосга янада ко'рк баг'ишлайди. Либосларим орқали жо'шқинлик, кайфият беришни бирламчи санайман. Жумладан, о'збекнинг атласида камалакнинг ҳамма ранглари мужассам. Атласдан ко'пгина замонавий коллексияларимда о'ринли фойдаланганман. Назаримда, миллийлик ва замонавийикнинг уйг'унлашуви нафислик, қадриятларга садоқат руҳини акс эттиради.

– Касбим оиламда ко'п бор қо'л келган дея оласизми?

– Аёл яралибдики, оилада ҳам, иш жойида ҳам ижобий натижаларга эришишга интилади. Унинг касбини яқинлари қадрлашини қалбан истайди. Турмуш о'ртог'им рассом, яни ижод одами бо'лгани учунми, у менга ҳар ишда ко'макдош. Фар­занд­ларимиз ҳам шу муҳитда вояга етишмоқда. Уларнинг ҳам санъатга меҳрлари бо'лакча. Касбим оиламда ко'п бор қо'л келган.

Бо'ш вақт топдим дегунча о'г'илларимга турли либослар тикиб беришга ҳаракат қиламан. Бог'ча тадбирлари учун махсус либосларида “Буни ойижоним тикиб берганлар”, деб костюмчаларини моделерлардек кийиб юришганини ко'риб севинаман. Она сифатида фарзандларим юзида қувонч ко'риш мен учун энг олий бахт.

Ҳа, бугун Шоира Қосимова о'зи таҳсил олган та'лим даргоҳида педагог сифатида фаолият юритмоқда. Либос дизайни сир-асрорларини о'ргатиш жараёнида, талабаларнинг шаштини ко'риб о'зи ҳам кучга то'лади. Келажакда миллий ва замонавий либослар ижодий ко'ргазмасини ташкил этиш, ко'ркамгина дизайн студияси очиш ниятида меҳнат қилаётган устоз ко'плаб шогирдларни ортидан эргаштирмоқда.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782