Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ЛАЗЗАТЛИ “ЭКЛЕР”

10.10.2014
55 марта ўқилди
ЛАЗЗАТЛИ “ЭКЛЕР”

Азиз пазанда бекалар бу сафар тавсия қилмоқчи бўлган лаззатли ширинлигимиз албатта сизга манзур бўлади деган умиддамиз.

Керакли масаллиқлар: Хамир учун 100 гр. сарёғ, туз, 220 гр. ун, 4 дона тухум.

Ичига солинадиган масаллиқлар: 250 г "Маскарпоне" (пишлоқ тури), табга кўра ванилин, 120 гр. қанд упаси 20-22 фоиз 100 мл. қаймоқ.

Тайёрланиши: сирли тоғорага 250 мл. қайнаб турган сувга сарёғ, туз қўшилади ва яна қайнатилади. Сўнгра ун солиб, аралаштирилади. Идишдан енгил олинадиган бир турдаги зич хамир ҳосил бўлиши керак.

Алоҳида идишга тухумларни чақиб, аралаштирилади. Сўнгра уни хамирга 1-2 ош қошиқдан қўшиб хамир яхшилаб қориб борилади. Хамир ўз шаклини ушлаб турадиган юмшоқ ҳолатга келиши керак. Хамир кондитер қоғози тўшалган тунука товага колбаса шаклида жойлаштирилади.

200 даражагача иситилган газ печида 30 дақиқага яқин пиширилади. "Эклер"лар яхши кўтарилиши керак. Газ печини ўчирганингиздан кейин улар бироз пасайиши учун 10-15 дақиқага газ печининг ичида қолдиринг.

Идишга "Маскарпоне", ванилин, қанд упаси ва қаймоқ солиниб, миксер ёрдамида кўпиртирилади.Тайёр бўлган қуюқ кремни музлатгичга солиб, 10 – 15 дақиқадан сўнг совуган пишириқлар орасини крем билан тўлдирилади. Қанд упаси билан безатилиб дастурхонга тортилади.

Теглар:#2014/41

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024562
Қандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?Табобат

Қандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?

Ўт пуфаги – овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим аъзоларидан бири. Шу сабабли унда кузатиладиган муаммолар организм фаолиятига салбий таъсир этади. Айниқса, ўт пуфагида ҳосил бўладига

29.03.2024354
Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференцияТабобат

Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференция

Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиноман

12.10.2023353
Буқоқ наслдан наслга ўтадими?Табобат

Буқоқ наслдан наслга ўтадими?

Буқоқ касаллиги насл суради. Жумладан, буқоқнинг тугунли, аутоиммун тиреоидит ва ёйма заҳар тури ота-онадан болага ҳам ўтиши мумкин. Бироқ саломатликка эътиборли бўлинса, шифокор к

19.10.2022339