Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

КУЗНИНГ СУРАТИ

15.11.2012
74 марта ўқилди
КУЗНИНГ СУРАТИ

Ҳаяжонларим хаёлга тутқич бермайди. Дунёга сиғаману, ўзимга сиғмайман. Хаёлим семурғ қушлар янглиғ парвоз қилади: кўзлаган манзилин ихтиёр этади... етдим деганда йўл ҳали олислигини англайди. Менинг мусаввир кўнглим шундай! Қўлимга қалам тутган онларимдан ранг ахтараман – уни бўёқларда эмас, ҳолатларда сирли шивирлашини истайман. Оддийгина муҳрлагим келади: самою заминнинг бағри бирлашиб, олтинрангга айланади.

Дунёнинг энг мўйсафид эртакчиси чўпчак айтаётгандек: “Чирт-чирт” узилаётган япроқлар кузнинг огоҳлантирувчи илк мактублари. Жунжиктирувчи шамоллар кутилган ва йўлланган хабарнома. Томчилар замин орзиқиб пешвоз чиққан оби замзам...

Поёни адоқсиз кенгликларга разм соламан: шамол мусиқасига рақс тушаётган япроқлар садоси алла айтаётир гўё. Кузнинг азалий қўшиқларининг абадий нақоротидек... Кўзларга муҳрланган қўшиқлар бу! Унда шамолнинг этакларида ёмғир болалайди... шамолнинг этакларида қўл ушлаган япроқлар айланади, айланаверади – болаликнинг доира ўйинидек адоқсиз. Бебош елларга дош беролмаган япроқлар ўмбалоқ ошади – қишлоқнинг боласидек.

Кузнинг суратини чизмоқчи бўламан...

Излаганим изларига аста бўёқ тортаман. Бобом минг йиллик насиҳатини такрорлайди: Куз қишнинг даракчиси, болам. Дарахтнинг барглари пастидан тўкилса қиш илиқ келади, тепасидан тўкилса совуққа тадорик кўриш керак. Бувим ҳам анойи эмас, кеча айтгани ёдида бўлсада, яна эслатиб қўяди, қушлар паст ва ёйилиб учса қиш илиқ ўтади...

Кузнинг суратини чизмоқчи бўламан...

Кечки пайт турган шамолдан Онам деразаларни аста очади: - Ёмғирнинг ҳиди келяпти, жонингга ҳузур бағишлайдиган...

Тонгда Отам ромли айвоннинг ойнакларини очиб юборади - ёмғирнинг салқини “гуп” этиб урилсада жунжиктирмайди. Роҳатбахш эпкин эсади...

Кузнинг суратини чизмоқчи бўламан...

Теглар:#2012/45

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782