
Жийдани таърифлаб ўтиришга ҳожат йўқ. Нега деганда, жийдани каттаю кичик бирдек севиб истеъмол қилади бироқ, унинг шифобахшлик хусусиятларини ҳар ким ҳам билмаса керак.
Маълумки, жийда дарахтининг бўйи 4 метргача боради. Танаси қизғиш-кулранг, ёш новдалари ҳамда барги кумуш-оқ рангда бўлгани учун у узоқдан бўлса ҳам тез кўзга ташланади. Меваси сариқ-қизил, чўзиқ-думалоқ ва данакли бўлиб, кузда пишади.
Қадимда ота-боболаримиз жийданинг ҳосилини йиғиб, қиш фаслига ғамлаб қўйишган. Чунки, бу мева таркибида оз миқдорда сув сақлангани учун сархил ҳолатда узоқ сақланади. Жийда меваси таркибида қанд, оқсил, ёғ, органик кислоталар, ошловчи ва бўёвчи моддалар, калий тузлари ва фосфор мавжуд. Шунингдек, В1, В2, РР, Е дармондорилари ҳам бор. Баргида эса С аскорбин кислотаси мавжуд.
Жийда юртимизнинг барча гўшасида жой танламай яхши ўсади ва ҳосилга киради. Шарқ жийдасининг энсиз баргли жийда, кумушсимон жийда, кенг баргли жийда, қизил жийда, чилон жийда турлари тарқалган. Ушбу мева ўзига хос шифобахш хусусиятга эга бўлиб, бу ҳақида табобат илми султони Абу Али ибн Сино ҳам кўп бора тўхталиб ўтган ва тиббиётда кенг фойдаланган. Жумладан, ибн Сино жийда борасида шундай деган:
“…Ҳар қандай оқаётган нарсани тўхтатади. Кишининг ички аъзоларига қуйилаётган сафрони йўқотади… Иссиқдан бўлган йўталга фойдалидир. Қусишни тўхтатади. Жийда кўп пешоб чиқаришга қарши фойдалидир…”
Бундан ташқари жийда меваси ёки унинг дамламаси болаларда учрайдиган ич кетишига қарши даво ҳисобланган. Шунингдек, унинг дамлама нафас йўллари шамоллаганда ҳам тавсия қилинган. Қайнатмаси меъда-ичак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатса, қизитилиб туйилган жийда барги ҳамда зиғир ёғи аралашмасидан тайёрланган малҳам билан яралар даволанган.
Ушбу меванинг гулидан олинган эфир мойи ҳам шифобахш бўлиб, юрак фаолиятини яхшилаш учун беморларга ҳидлатилганда ижобий таъсир қилган.
Тайёрлаш усули: Қайнатма тайёрлаш учун оғзи ёпиладиган идишга бир ярим литр сув қуйиб, мевадан 50 грамм солинади ва бироз қайнатиб, бир соат мобайнида тиндириб қўйилади. Сўнгра докада сузилади. Қайнатмадан кунига овқатдан кейин 2-4 маҳал 2 ош қошиқдан ичилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
ТабобатҚандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?
Ўт пуфаги – овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим аъзоларидан бири. Шу сабабли унда кузатиладиган муаммолар организм фаолиятига салбий таъсир этади. Айниқса, ўт пуфагида ҳосил бўладига
ТабобатТиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференция
Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиноман
ТабобатБуқоқ наслдан наслга ўтадими?
Буқоқ касаллиги насл суради. Жумладан, буқоқнинг тугунли, аутоиммун тиреоидит ва ёйма заҳар тури ота-онадан болага ҳам ўтиши мумкин. Бироқ саломатликка эътиборли бўлинса, шифокор к
