Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Кузда коронавирус кўпаядими?

28.10.2021
87 марта ўқилди
Кузда коронавирус кўпаядими?

Куз ойларида инсон саломатлигида айрим ўзгаришлар юз беради. Кишиларда томоқнинг ачишиши ёки бўғилиб қолиши, бурун битиши, бош оғриғи, тана ҳароратининг кўтарилиши ва шу каби касаллик аломатлари тез-тез кузатила бошлайди. Хўш, ҳозирги вазиятда бу коронавируснинг авж олишидан дарак берадими? Ёки бу унчалик жиддий хавф эмасми?
ССВ матбуот хизмати бунга аниқлик киритиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши курашиш штаби ­аъзоси, тиббиёт фанлари доктори ­Севара Убайдуллаевага мурожаат қилди:

– Куз фасли ўзининг секин-аста совуқлашаётган ҳавоси билан инсонлар организмига турлича таъсир кўрсатади. Бу фаслда кундузги ҳарорат нисбатан иссиқ бўлса-да, кечаси ҳаво ҳароратининг пасайиб бориши кузатилади. Бундай шароит ёзнинг иссиғидан яширинган вирус ва бактериялар уйғониши учун қулай.
Шунингдек, куз инсон организмининг совуқ кунларга мослашиб борадиган фаслдир. Бу жараён аксарият ҳолларда инсон саломатлигига таъсир қилмасдан қолмайди. Шу боис, турли вирус ва бактериялар таъсирида инсонларда шамоллаш аломатлари кўпаяди.

Коронавирус инфекцияси, нафас аъзоларининг яллиғланиши каби ҳолатлар билан кузги ва қишки мавсумда уйғонадиган инфекция­ларнинг ўхшаш аломатлари бўлгани учун аҳоли орасида турли хавотирлар пайдо бўлади. Бундай вазиятда хавотирларнинг ўринли ёки ўринли эмаслигини шифокорлар аниқлаштиради, албатта.
Шунинг учун ўзида шамоллаш аломатларини сезган киши оилавий шифокорга мурожаат қилиши лозим. У инсон организмида кечаётган жараённи ўрганиб, аломатлар коронавирус ёки бошқа жиддийроқ хасталикка хос ёхуд хос эмаслигини аниқлайди ҳамда аниқ даволаш тартибини тавсия қилади.

Бунда, албатта:
– Тана ҳарорати, кўз ёшланиши, бурун оқиши, йўтал ва унинг хусусияти, кузатилиши мумкин бўлган қўшимча белгилар — вирус ёки бактерия чақирган шамоллаш аломати эканини аниқлаш талаб этилади.
– Коронавирус инфекциясида бошқа вируслар келтириб чиқарган шамоллаш аломатларига ўхшаш белгилар кузатилса-да, буни тасдиқлаш, аниқ ташхис қўйиш учун бурун-халқум йўлидан ПЗР-тест олиниши керак.
Шифокорга мурожаат қилгунга қадар куз-қиш фаслларида учрайдиган шамоллашларни даволаш, тана ҳароратини тушириш ва бошқа белгиларни бартараф этиш учун:
– Ниқоб тақиб юриш, томоқ ва бурунни тез-тез чайиш, кунига 2-3 литр иссиқроқ суюклик­ларни ичиш талаб этилади. Кунига 1000-3000 қадамгача юриш, нафас машқларини бажариш мақсадга мувофиқ.
– Ҳозирда тарқалаётган шамоллашлар, асосан, куз-қиш фаслларида учрайдиган инфекциялар сабабли бўлгани боис, уларни даволашда антибиотиклардан фойдаланиш мумкин эмас. Улар инсон организмида ҳар хил асоратлар келтириб чиқариши билан бирга, иммун тизимининг ишлашини тўхтатади ва касалликнинг узоқ муддат чўзилиши ёки қайталанишига сабаб бўлади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024562
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681