
Мен узоқ сафарга кетаётгандим. Машинамни куёвимга ишончнома орқали бериб кетмоқчиман. Ҳужжатларни куёвга расмийлаштирганда ҳам фарзандларга бериладиган имтиёзлар қўлланиладими?
Муҳаббат САФАРОВА,
Тошкент шаҳри
Конституциямизда инсон манфаатлари олий қадриятлиги, инсон - жамият - давлат муносабатларида шахс манфаатлари устунлиги белгилаб қўйилган. Агар эътибор берилса, мамлакатимизда оилалар мустаҳкамлигига алоҳида ғамҳўрлик кўрсатилмоқда. Унинг моҳияти инсонни улуғлаш, унинг эҳтиёжларини таъминлашга қаратилгандир. Мамлакатимизда ижтимоий ҳимоя изчил амалга ошириб келинаётганининг амалий тасдиғи сифатида жуда кўплаб масалаларни санаш мумкин. Шулар қаторида сиз берган саволнинг жавобини, бу борадаги имтиёзни ҳам айтса бўлади.
Аввало, оилавий ришталарни мустаҳкамлаш ва уларнинг иқтисодий аҳволини яхшилаш заруриятидан келиб чиқиб, бу масалада ҳам куёв фарзандлар қаторида кўрилади. Машинанинг ишончномасини расмийлаштирилаётганда бегоналарга нисбатан оилавий қариндошларга имтиёзлар мавжуд. Куёв ҳам оила аъзоси ҳисобланади. Унга ҳам имтиёзли тарзда расмийлаштирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли қарори билан тасдиқланган "Давлат божи ставкаларида" шундай дейилади: "Ота-оналар, эр-хотинлар ва уларнинг ота-оналари, болалар ва уларнинг эр-хотинлари, ака-укалар, опа-сингиллар, набиралар, жиянларга автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун давлат божи энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида олинади.
Автотранспорт воситаларидан бошқа шахсларнинг фойдаланиши ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун давлат божи энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида олинади".
Масалан, машина бегоналарга ишончнома билан қолдирилса, давлат божи энг кам иш ҳақининг 5 баравари, яъни 457 минг 650 сўм тўлайди. Агар ишончнома қариндошларга берилса, бу миқдор энг кам иш ҳақининг 1 баравари, яъни 91 минг 530 сўмни ташкил қилади. Бу ҳам оилаларга ва уларнинг эркин ҳамда фаровон ҳаёт кечиришлари йўлидаги ғамхўрликнинг бир намунасидир.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқлар«Фарзандимнинг овози бўғилиб қолди...»
Шифо истаб келувчилар орасида фарзандининг тез-тез томоғи оғриши, овози хириллаб, баъзан бўғилиб қолишидан шикоят қиладиган ота-оналар учраб туради. Уларни «Бу қандай касаллик?», «
СиёсатЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ
СиёсатСув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди
“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби
СиёсатМангулик ва абадият қонунияти
Ер юзидаги ҳар бир инсон она тилини ўзи учун азиз деб билади, озгина ғурури бўлса, албатта. Илк бор «она», «ота», «Ватан» сингари қалбига яқин сўзларни айтиб тили чиққан гўдак, кей
