Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Кунлик парҳез таркибида бўлиши керак бўлган 10 та ёз мевалари

18.07.2019
166 марта ўқилди
Кунлик парҳез таркибида бўлиши керак бўлган 10 та ёз мевалари

Кўп давлатларда ёз фасли нафақат иссиқ, балки зах, нам ҳам бўлади. Ёзда танангиздаги намликни бир маромда ушлаб туриш жуда муҳим. Ёзги меваларни истеъмол қилиш бунинг энг осон йўлидир. Ёзда пишадиган мевалар энергия захирасини кенгайтириш, кўпчилигимиз ёз ойларида бошимиздан ўтказадиган чарчоқ ва толиқишнинг олдини олиш хусусиятига эга. Улар ёрдамида организмингиз намланади ҳамда иссиқлик, чарчоқ ҳис қилмайсиз.
Ёз давомида ейиш керак бўлган энг яхши мевалар:
Тарвуз
Ёз бу қип-қизил ва серсув мевасиз тўлиқ бўлмай қолади. Тарвуз ёз ойида кўп ейиш керак бўлган салқинлатувчи энг зўр мевалардан ҳисобланади. У янги ва арзон. Фақатгина сувга бой бўлишидан ташқари, унда А ва C витаминлари ҳам мўл. Витамин А иммунитетни яхшилаш билан бирга кўзлар учун ҳам фойдали. Витамин C ҳам иммунитетни мустаҳкамлаш хусусиятига эга. Тарвуз, шунингдек, витамин Б6 ва калий элементининг кони саналади. Калий танангиздаги сувни бир маромда ушлаб турса, витамин Б6 иммунитетни яхшилайди. Калий, бундан ташқари, томирлар тортишиши – спазмнинг олдини олиб, юрак соғлиги учун ҳам фойда беради.
Тарвуз истеъмоли қуёш нурлари натижасида терининг зарарланиши олдини ҳам олади. У офтоб уриши ҳолати, саратон хавфи олдини олади.


Манго
Атрофимизда ёзни фақатгина манголар учун севадиганлар кўп. Манголар, юқори калорияли бўлишига қарамай, озуқа моддаларининг бой манбайи ҳам ҳисобланади. Мангони “мевалар шоҳи” деб аташларининг ҳам бир қатор сабаблари бор. Бу мева клетчатка билан бойиган ҳамда унда 20 турдаги минерал ва витаминлар мавжуд. Клетчатка (селлюлоза) овқат ҳазм қилишда, ўзингизни доимий тўқ ҳис қилишингизда ёрдам беради. Манго витамин А ва C га, шунингдек, калийга бой. Бундан ташқари, унинг таркибидаги зеаксантин пигменти кўзларингизни зарарли кўк нурлардан ҳимоялайди.

Папая
Яна бир ёзда ейишли бўлган мевалардан папаяни айта оламиз. Сиз бу мевани пишган, пишмаган ва қоқи ҳолатида ейишингиз мумкин. Папая витамин А ва C, фолат кислотаси ва бир қанча фитокимёвий озуқа моддаларидан ташкил топган.
Бу мевада ошқозон-ичак тизими учун фойдали бўлган папаин бирикмаси ҳам мавжуд. У ёзда одамларни кўп қийнайдиган ҳазм қилиш муаммоси ҳамда бўкиш (кўп овқатдан)ни даволайди. Папая бета-каротин моддасининг ҳам бой манбайи ҳисобланади. У тери зарарланиши олдини олади ва яллиғланиш хавфини камайтиради. Папая таркибида бир қанча антиоксидантлар бор ҳамда улар саратон ва жиддий юрак хасталиклари олдини олишда муҳим восита. Ортиқча вазндан қутулмоқчи бўлганлар, айниқса, аёлларимиз учун папая – энг яхши танловдир.


Гуава 
Гуава вазн ташлашга ёрдам берувчи ёзги мевалардан яна биридир. Кўпчилик гуавани қаттиқ ва кўп уруғли бўлгани учун ёқтирмайди. Агар сиз шулар қаторида бўлсангиз, бу мевани севишингиз учун етарли бўлган маълумотларни билиб олинг:
Гуава диабетдан азият чекадиган беморлар учун жуда яхши даво. У қондаги қанд ва инсулин даражасини мувозанатда ушлаб туришга кўмак беради. Бу мева эрувчан клетчатка ва калийнинг юқори контентига эга. Бир кунда ейилган бир донагина гуава метаболизм (моддалар алмашинуви)ни яхшилайди, юз ранги, кўриш қобилияти ва руҳий соғликни таъминлайди. Сиз, шунингдек, гуавани ҳайз пайтидаги спазмлар қийнаганда ҳам истеъмол қилишингиз мумкин.


Қулупнай
Қулупнайлардан жуда қадимги даврлардан бери фойдаланилади. У дармонга киритувчи моддалари билан соғлиқни яхши сақлаш учун, тери муаммолари, тишни оқартириш, ҳазм қилиш билан боғлиқ ҳолатларда қўлланилган. Улардаги флавоноидлар ва фитонутриентлар – озуқавий моддалар ҳисобига қулупнайларнинг ранги ёрқин. Қулупнай меваси селлюлоза, витамин C ва марганец моддаларига бой. Сиз қулупнай есангиз, катта миқдордаги фолат кислотаси ҳамда калийга эга бўласиз. Кверцетин – қулупнай таркибидаги флавоноид яллиғланишга қарши даво ҳисобланади. Ёзги тери ҳамда соғлиқ билан боғлиқ муаммоларни қулупнайлар ёрдамида бартараф этиш мумкин.


Олхўри

- нутриентлар кони. Бу думалоқ мевалар таркибидаги парҳезбоп клетчатка ва сорбитлар қабзият ҳамда бошқа ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммоларни енгиллаштиради. Олхўри қон босими даражасини бир маромда ушлаб, юрак хуружларининг олдини олиш хусусияти билан ҳам жуда аҳамиятлидир. Олхўри истеъмол қилиш кўкрак саратони ва 2-тур диабети хавфини камайтиради. Унинг таркибидаги антоцианин кўкрак саратонига қарши курашишда ёрдам беради. Шунингдек, олхўри қуйи глекемик кўрсаткичга эга, яъни уни диета пайтида бемалол истеъмол қилиш мумкин.


Узум
Ёзда топиш энг осон бўлган мевалардан бири – узумлардир. Узумда антиоксидантлар ҳамда калий миқдори жуда кўп. Агар сизда холестерин ва қондаги қанд миқдори юқори даражада бўлса, диетангиз таркибига узумни ҳам қўшаверинг. Узум юрагингизни соғлом сақлайди. У тиззалар ҳамда мия соғлиғи учун ҳам яхши фойда беради. Узум, шунингдек, кўплаб вирусли инфексиялар ва кўз дегенарацияси (айниш, бузилиш, ён томонга оғиш) олдини олади. У ҳам ҳазм қилишга қийналаётганлар ҳамда кўкрак саратонига чалинганлар учун яхши шифо манбайи сифатида хизмат қила олади.


Ананас
Энг аввал, бир қизиқ факт: сиз ананаснинг аслида мева эмаслигини билармидингиз? Ананас – асосий пояга бирлашган алоҳида-алоҳида мевалар (ёки уруғ) тўпидир.
Ананас энг севимли тропик мевалардан бири ҳисобланади. У ёз фаслида тайёрлайдиган ҳар бир мевали салатимизнинг таркибий қисмидир. Ананас метаболизмни яхшилаш ва яллиғланишнинг олдини олишда яхши ёрдам беради. У гипертония (қон босими ошиши)ни назорат қилади ҳамда ортиқча калориялар кучини кесади.


Литчи
Литчилар ўзининг ширин ва шарбатли таъми билан севимлидир. Литчи ва манго фақат ёзда топса бўладиган ягона икки мева саналади. Шу сабабдан, ёз келганидан унумли фойдаланиб, бу меваларга тўйиб олинг. Литчи калий, полифенол ва витаминларнинг катта манбайидир. У қон босими ҳамда организмдаги натрий миқдорини бир маромда тутиб турувчи мева. Антиоксидантларга бой ушбу мева иммунитетни кўтаради, саратоннинг олдини олади, яллиғланишни даволайди.


Киви
Киви озуқавий моддаларга тўла тўйинган мева ҳисобланади. Булар Витамин А, C, Б6, магний ва темир моддаларидир.
Киви истеъмол қилиш қондаги гемоглобин ҳамда танадаги ишқор миқдорини мувозанатда сақлайди. Киви уйқу билан боғлиқ муаммоларга қарши курашишда, ҳатто сурункали ичак синдромида ҳам ёрдам беради. У юрак, тери, соч ва жигар учун фойдали. Киви қон етишмовчилиги бўлган одамларга ҳам энг кўп тавсия қилинадиган мева саналади.

Булар – соғлиғингиз учун жуда фойдали бўлган мевалар ҳисобланади. Сиз уларни кесиб, бўлакларга бўлиб ёки шарбат ҳолида истеъмол қилишингиз мумкин. Ушбу мевалардан тайёрланган мазали салат ҳам кайфиятингизни максимал даражага кўтаради, ҳам соғлиғингизни яхши сақлайди. Фойдали мевалар билан ёзингиз ҳам фойдали, унумли ўцин!

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.20251417
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681
Она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайдиСаломатлик

Она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайди

Она сути – гўдаклар учун энг мукаммал озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилувчи антитаналар мавжуд. Шу боис халқаро ҳужжатларда гўдакларни 6 ойгача ис

11.10.2024906
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.20241132