Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

КУМУШБИБИНИНГ СОВҒАСИ

02.06.2015
51 марта ўқилди
КУМУШБИБИНИНГ СОВҒАСИ

Кумушбибининг дадаси туғилган кунида унга пушти рангли, жимжимадор этакларига ялтироқ мунчоқлар тикилган кўйлак совға қилди. Айниқса, кўйлаги устидан осиб қўйиладиган кичкина гулдор сумкача унга янада кўрк бағишлаб, ҳилпираб кўзни қувнатади. Бундан Кумушбиби боши кўкка етгудек қувониб кўйлагини кийганича қўшни қизларнинг ёнига югурди. Бир зумда унинг атрофини ўраб олган дугоналари пуштиранг кўйлагини мақташга тушди.

– Вой, Кумушбиби кўйлагинг бунча чиройли, ким совға қилди? – ҳайрат билан саволга тутади Сарвиноз.

– Дугонажон сумкачангдаги гул худди қоқигулга ўхшар экан-а? – қизиқади Дилбарой бармоқлари билан оҳиста сумкачани силаб.

– Этагидаги ранг-баранг ялтироқ мунчоқларини-чи, худди юлдузларни ёпиштириб қўйганга ўхшайди-я, – дея шодланади Нафиса.

– Мен ҳам дадамга шундай кўйлак олдираман, – дейди Азизахон ҳавас билан.

Бир чеккада қизларнинг гапига аралашмай елка қисиб турган Маржона секингина “Эртага менинг туғилган куним бўлса ҳам ҳеч ким бунақанги чиройли сумкачали кўйлак совға қилмайди. Чунки, дадам бетоб, шифохонада ётибди”, – дейди астагина хўрсиниб.

Дугоналар бир зум жим бўлиб қолишди. Кумушбиби сумкачасини қанчалар қадрламасин, дугонасига бўлган ҳурмати, меҳри устунлик қилди. “Маржона туғилган кунинг муборак бўлсин, бу сумкача сенга совға”, – дея уни дугонасига тутқазди. У уйига қайтаркан, остонаданоқ онаси саволга тутди.

– Сумкачанг қани, қизим?

Кумушбиби онасининг олдида бироз ўнғайсизланди. Нима дейишини билмай каловланди. Сўнг, минг истиҳола билан бўлган воқеани айтиб берди. Кеч тушгач эса бўлган воқеадан хабар топган отаси Кумушбибининг пешонасидан мамнун ўпиб қўйди. У қизининг инсонпарвар, меҳрибон бўлиб улғаяётганидан хурсанд эди.

Теглар:#2015/22

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241178
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221032
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022897
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023783