Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра дунёда ҳар минг чақалоқнинг 6-7 нафари туғма юрак нуқсони билан туғилади. Агар уларга ўз вақтида тиббий кўмак кўрсатилса, беморни соғлом ҳаётга қайтариш мумкин.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди мана бир неча йилдирки, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги ана шундай бемор болаларни даволаш, юртимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўлида самарали лойиҳаларни ҳаётга кенг татбиқ этиб келмоқда. Шунингдек, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Германия, ҳамда Туркия мамлакатининг кўплаб хайрия ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди. Бу хайрли ишларга чет эллик мутахассислар ҳам жалб этилиб, зарур ҳолларда болалар хориж клиникаларига саломатлигини тиклаш учун юборилмоқда.
2008 йилдан буён Корея Республикасининг Пундан Ча ҳамда Инха университетлари госпиталларида туғма юрак нуқсони, тери куйиши асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари хасталиклари билан оғриган болалар мунтазам соғломлаштириб келинмоқда.
– Ўғлим юрак пороги билан туғилган эди, – дейди оҳангаронлик Жасур Сайфуллаевнинг онаси Умида опа. – Уни Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасига олиб борганимизда шифокорлар болани зудлик билан операция қилиш кераклигини айтишди. Аммо бунга моддий имкониятимиз йўқ эди. Шундай кунларнинг бирида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди фаолияти ҳақида эшитдик. Ушбу нуфузли ташкилотга ёрдам сўраб мурожаат қилдик.
Фонд мутахассислари ўғлимни рўйхатга олишди. Кўп вақт ўтмай, Кореядан келган мутахассислар Жасурбекни тиббий текширувдан ўтказишди. Сўнг операция қилиш учун мен ва фарзандимни Корея Республикасига олиб кетишди. Қувонарлиси, дилбандим у ердан бутунлай соғлом бўлиб уйга қайтди.
Фурсатдан фойдаланиб, бундай юксак эътибор учун Юртбошимизга ташаккур дейман. Қолаверса, биз каби ёрдамга муҳтож оилаларга беминнат хизмат кўрсатаётган “Соғлом авлод учун” фондининг барча ходимларига, шифокорларга раҳматлар айтаман! Ҳозир ўғлимнинг аҳволи анча яхши. У ўзини бутунлай тетик ҳис қилмоқда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…
Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла
