Футбол бўйича энг нуфузли соврин бўлган “Олтин тўп” ва ниҳоят ўз эгасини топди. 13 январь куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида 2013 йил якунларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ўтган мавсум давомида кўплаб баҳсларга сабаб бўлган мукофот Мадриднинг “Реал” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдуга насиб қилди.
Кутилган ва кутилмаган натижа: “Олтин тўп”нинг навбатдаги соҳиби – Криштиану Роналду. Мухлислар икки маротаба португалиялик футболчининг кўз ёшлари гувоҳи бўлишди.
ФИФАнинг йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимида яна бир қатор номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди:
“Йилнинг энг яхши мураббийи” деб Юпп Хайнкес (собиқ “Бавария” клуби бош мураббийси) тан олинди.
“Йилнинг энг яхши аёл футболчиси” дея тан олиниб, аёллар ўртасидаги“Олтин тўп” совринига Германия терма жамоаси дарвозабони Надин Ангерер эга бўлди. Эслатиб ўтамиз, соврин учун бразилиялик Марта ва АҚШлик Абби Вамбах ҳам кураш олиб боришган эди.
“Йилнинг энг яхши аёллар мураббийси” деб Германия аёллар терма жамоаси бош мураббийси Силвия Найд тан олинди
“ФИФА “Фейр-плей” соврини” Афғонистон Футбол Федерациясига топширилди. Совринни федерация президенти Керамуддин Карим қабул қилиб олди. Эътироф этиш жоиз, 2012-йилги ФИФА “Фейр-плей” совринини Ўзбекистон Футбол Федерацияси қўлга киритган эди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
СпортСТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?
Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеаларга т
