Консерваланган “заҳар”дaн тотинманг ёки ботулизм ҳаёт учун хавфли хасталик

Ботулизм – овқатдан заҳарланишлар ичида оғир кечадиган касалликдир. Бу хасталик ботулизм таёқчалари билан зарарланган овқат истеъмол қилинганда организмга тушади ва марказий асаб тизимини шикастлайди.
Ушбу вирус таёқчалари табиатда кенг тарқалган бўлиб, тупроқ, сув ҳамда ҳайвон ва балиқлар ичагида учрайди. Ва, қобиқ ичида унинг споралари йиллар давомида сақланади. Улар кислородсиз ва қулай шароитда кўпаяди ҳамда инсон учун хавфли бўлган заҳарли токсин ишлаб чиқаради.
Споралар билан зарарланган консерва маҳсулотларининг ташқи кўриниши ва таъмида деярли ўзгариш кузатилмайди. Айрим ҳолатларда шиша идишнинг тунука қопқоғи шишади. Бундай маҳсулотни истеъмол қилиб заҳарланган одамда унинг белгилари пайдо бўлиш жараёни икки соатдан 8-10 кунгача чўзилади. Беморда ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, қорин соҳасида оғриқ пайдо бўлади. Жисмлар хастанинг кўзига иккита бўлиб кўринади. Дарманд кишида ютинишнинг қийинлашиши ва гапиришда овознинг пасайиши, бўйин ва оёқ мушакларининг заифлашиши каби клиник белгиларга эътибор бериш зарур. Касалликни хонадон шароитида ўзбилармонлик билан даволаш қатъиян ман этилади. Лекин бу белгилар хасталикнинг биринчи ва иккинчи кунларида кузатилади. Бироқ, бу ҳолат ҳамма беморларда ҳам кузатилмаслиги мумкин. Кейинги асоратлар эса жуда ҳам хавфли. Яъни, хастанинг қовоқларининг очилмай қолиши, унинг овозининг чиқмай қолиши, ютинишининг қийинлашиши, ҳаттоки, нафас олиш аъзоларининг фалажланиши огоҳликка ундайди. Агар ўз вақтида шифокорга мурожаат қилиниб, беморга махсус зардоб юборилмаса хасталикнинг оғир шакллари – юрак, қон-томир ва нафас тизими хасталиклари юзага келади. Бунинг натижасида эса беморнинг ҳаёти хавф остида қолиши мумкин.
Касалликнинг олдини олиш чораларидан бири озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлашда ва уларни ташишда, сақлашда санитария-гигиена қоидаларига амал қилишнинг зарурлигидир. Консерваларнинг қопқоқлари кўтарилиб қолса уларни истеъмол қилмасдан йўқотиш керак. Шунингдек, катта идишларда (бочкаларда) ҳар хил тузламалар тайёрлаш тавсия этилмайди. Чунки ушбу идишнинг энг пастки қисмларида кислородсиз муҳит мавжуд бўлиши мумкин. Маҳсулотга тупроқ зарралари билан спора тушиб қолган бўлса ботулизм юзага келади.
Тайёр маҳсулотнинг сувини иложи борича ичмаслик керак. Чунки заҳар микдори кўпинча унинг сувида бўлади. Сабзавотлардан тайёрланган икраларни эса камида бир соат мобайнида қиздириб олиш даркор. Шундагина заҳар зарарсизланиши мумкин. Ундан ташқари консерваланиб, тайёрланган маҳсулотларни ҳар қандай жойда тановул қилмаслик жоиз. Фақатгина ботулизм касаллиги ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлган фуқаролар тайёрлаган ҳамда саноат миқёсида ишлаб чиқарилган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларКўкйўтал қандай хасталик?
Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
