
Осмонўпар миноралар тенгсиз жамолини кўз-кўз этади. Ўзининг мўжизалари билан болажонлар қалбини тўлқинлантиради. Улар “Қумлик жой” ёки “Қум устидаги шаҳар” номини олган Регистон мажмуасини томоша қилишаркан, бу тарихий обиданинг ХВ-ХВИИ асрларга мансублиги-ю ҳали-ҳануз ўз маҳобатини сақлаб келаётганидан ҳайратланишади. Қаршиларида қарийб 20 йилдан ортиқроқ вақт давомида қурилган “Шердор”, юлдузлар акси кўчган “Тиллакори” мадрасаларининг бетакрор нақшлари қуёш нурларида ял-ял товланади.
Дарвоқе, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси томонидан “Меҳрибонлик” уйлари, махсус мактаб-интернатлари, кам таъминланган оилалар фарзандларини мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатга олиб чиқиш анъанага айланган. Бундан кўзланган мақсад эса уларнинг қалбида Ватанга меҳр уйғотиш, тарихга ҳурмат, келажакка ишонч туйғуларини шакллантиришдан иборат. Бу эзгу иш натижасида кўплаб болалар Самарқанд шаҳрининг ўтмиши ва бугунидан хабардор бўлишган. Бу галги саёҳат давомида Тошкент шаҳридаги 101-, 102-, 106-заиф эшитувчи, кар ва соқов болалар мактаб-интернати ҳамда пойтахтимиздаги 22–ва 23–“Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчиларига ҳамроҳ бўлдик. Мазкур “она Ватан тарихи” шиори остидаги саёҳат мобайнида болажонлар билан яқиндан танишиб, уларнинг ўй-кечинмалари, қалб садоларини билгимиз келди. Бу борада эса бизга тарбиячилар яқин кўмакдош бўлди.
101-кар болалар мактаб-интернати тарбияланувчиси Муҳаммадали Баратов қалбидаги бир олам таассуротларини имо-ишора билан қуйидагича изоҳлайди. Устози эса ўртада тилмочлик қилади.
– Мен илк маротаба Самарқанд шаҳрини томоша қилаяпман. Тарихий обидаларга бой жуда чиройли шаҳар экан. Ушбу майдонда “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтганини мен телеведение орқали кўрганман. Қаранг, биз ҳам ана шу майдонда турибмиз. Бу ерда кўрганларимни дўстларимга сўзлаб бераман.
Унинг фикрига 102-заиф эшитувчи болалар учун ихтисослашган мактаб-интернатининг 10-синф ўқувчиси Артём Лёвин қўшилади:
– Муассасамиз раҳбари Манзура Саидазимова “Бизга саёҳат давомида юлдузлар илмидан сўзловчи Мирзо Улуғбек расадхонасини ҳам томоша қиласизлар”, деганида қувониб кетдим. Дастлаб машҳур мажмуага кирганимда шунча чуқурликдан қандай қилиб осмонни, юлдузларни кўриш мумкин? деб ўйладим. Энди билсам чуқурликдан юлдузлар янада ёрқинроқ кўринар экан.
Ширинсўз тарбияланувчи Камола Қўчқорованинг қизиқишларини бизга етказишга уринади. Бир зумда қизалоқ “Шоҳи Зинда” мақбараси девор ва пештоқларига ишланган нақшинкор гулларни кўриб ҳайратланганидан, ўқув даргоҳига қайтганида уларнинг аксини кашталарида тикиш ниятида эканидан хабар топамиз. Камоланинг дугоналари ҳам чеварликка қизиқиши, қўли гуллигидан севинамиз. Хусусан, Афросиёб шаҳарчасидаги Самарқанд тарихий музейида сақланаётган юз йиллик сўзаналардаги анор гулларини суратга олаётган Айжамол Абдикатова диққатимизни тортади. Тарбиячи эса “у шу нақшлардан фойдаланиб сўзана тикмоқчи”, дея ҳайратимизни оширади.
Маълумки, анор тимсоли серфарзандлик, чамандек очилган гуллар ҳаёт гўзаллиги, ғунчалар ёшлик рамзи бўлиб, ипак, ип ва табиий толали қатимларга бўёқда ишлов берилгани боис сўзаналар ҳали-ҳануз ўз ҳуснини йўқотмаган. Шу боис ҳам “Буюк ипак йўли”даги табаррук шаҳарда кашталар ҳам харидоргир бўлган. Шунинг учун ҳам бундай ҳунармандчилик асарлари узоқ йиллардан буён ҳар бир сайёҳу тужжорга ўзбек халқининг меҳнацеварлиги, болажон, гўзалликка интилувчан, эзгу ўйли халқ эканидан сўзлайди.
– Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар ҳақидаги ривоят ва афсоналарни, ҳикояларни, жойларнинг номланиш тарихини мукаммал ёзиб олдим. Чунки, бу қадимий шаҳар ёдгорликлари менда катта қизиқиш уйғотди, – дея таъкидлайди Рўзматжон Раҳимжонов.
Саёҳат дастури якунланиб бир олам таассуротлар билан Тошкентга қайтган болажонлар “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан яратилган бундай имкониятдан чексиз миннатдор эканликларини изҳор этишди.
Ҳа, қадим аждодларимизнинг бизга қолдирган тарихий бой меросини кўз қорачиғидек асраб, келгуси авлодларга бус-бутун етказиш барчамизнинг муқаддас бурчимиз. Бугун қадим ва навқирон Самарқанднинг ҳар бир обидаси қаршисида чексиз ҳайратга тушган болажон эртага ўзи ҳам худди шундай мўъжизавий иншоотлар яраца, не ажаб.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
