Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“Кўнгил махзанининг қулфи тил...”

02.10.2013
78 марта ўқилди
“Кўнгил махзанининг қулфи тил...”

Ҳар бир миллатнинг ўзлигини англатувчи хуш каломи унинг тилида баён этилади. Тил бойлигини асраш шу халқнинг келажагини асраш демакдир. Тил – миллат кўзгуси. Дарҳақиқат, фикр баёнимизни фақат тилимиз орқали сўзлаш баробарида ифода этамиз. Ўз тилини англаган инсон ўз элига э'тиборли бўлади.

Биринчи навбатда тилимизни ёрқин намоён эта олишимиз учун сўз бойлигимизни кўпайтира боришимиз зарур. Тил энг аввало маданият билан бирга юксалади. Унинг та'сирчан кучи беқиёсдир. Тил халқнинг тарихи, маданияти, унинг босиб ўтган йўлидир. Шу азиз, шу мукаррам тил баёни сабаб эллар бирлашиб, дўстлик ришталари боғланган.

Буюк бобомиз Алишер Навоий айтганидек, "Кўнгул махзанининг қулфи тил ва ул махзаннинг калидин сўз бил". Айтаётган сўзимиз фикримиз ифодаси, хуш забонимиз эса хушхулқлик ифодасидир.

Бизга сабоқ бераётган устозларимиз тилимиз софлигини асрашимиз ҳақида бот-бот уқтиришади. Ёзаётган иншо ва баёнларимиздаги сўз бойлигимизни кўпайтириб, уни бехато ифода этишимизни талаб этишади. Сўзлаётган сўзимизни эга кесими жойида бўлса, у янада мукаммал бўлиб, тингловчи осон тушунишини устозимиздан билиб олганман.Тўғри сўзлаш кишининг хулқини белгилайди. Шошма-шошарлик билан сўзлашдан аввал фикрни жамлашни ўрганиш лозим, – дейди устозимиз. Биз бунга ҳамиша амал қилишга интиламиз. Мактабимизда ўтаётган турли байрам тадбирлари, қизиқарли беллашувларда гўзал тилимизда ше'рлар айтиб, қўшиқлар куйлашдан нафақат мен, балки бутун синфдошларимнинг юзида мамнунлик ҳиссини туяман.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Бурун ювиш муолажаси кимларга тавсия этилмайди?Тиббий сабоқлар

Бурун ювиш муолажаси кимларга тавсия этилмайди?

Шамоллаш туфайли бурун оқиши ёки аллергик ринитдан азият чекаётган аксарият беморларга бурун ювиш муолажаси тавсия этилади. Хўш, мазкур даволаш усулининг самараси қандай? У кимларг

21.06.2024223
Гўдак қачон она сутидан ажратилади?Саломатлик

Гўдак қачон она сутидан ажратилади?

Она сути – гўдакнинг соғлом улғайишида бебаҳо озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни юқумли хасталиклардан ҳимояловчи иммун таначалар, ҳазм жараёнини яхшиловчи ферментлар ҳамда бошқа

23.11.2023298
«Кесарча» йўли билан фарзанд кўрган аёлга табиий туғуруқ ман этиладими?Саломатлик

«Кесарча» йўли билан фарзанд кўрган аёлга табиий туғуруқ ман этиладими?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугун дунёда кесарча кесиш амалиёти орқали туғилаётган чақалоқлар улуши 20 фоизни ташкил қилмоқда. Агар жараён шу тахлит давом

24.05.2023243
«Ёшариб» бораётган муаммо:  нега барвақт соч тўкилиши ва оқариши кузатилмоқда?Тиббий сабоқлар

«Ёшариб» бораётган муаммо: нега барвақт соч тўкилиши ва оқариши кузатилмоқда?

Ҳозир ёшлар орасида сочлари барвақт оқараётган ва ҳатто сочларнинг тўкилиши билан боғлиқ бўлган «алопеция» деб номланувчи касалликка чалинганлар кўп учрамоқда. Хўш, нима учун бу му

18.07.2024117