Юртбошимиз Ислом Каримов “Юксак ма'навият – енгилмас куч” асарида “О'зликни англаш, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси, авлодлар о'ртасидаги руҳий, ма'навий бог'лиқлик тил орқали намоён бо'лади. Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига аввало она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. Она тили – миллатнинг руҳидир”, дея таъкидлаган эди.
Дарҳақиқат, тил муқаддасдир. Она тилим деган со'з замирида она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси, миллат қалбининг го'зал туйг'улари мужассам. Улуг' аждодларимиз, ота-боболаримиз со'злашган тил бизнинг юрагимизда илдиз отган дарахтга о'хшайди. Бу дарахт доимо яшнаб турмог'и керак. Уни улуг' аждодлар қадрлаганидек севишимиз, уни бойишига ҳисса қо'шишимиз, тилимиздаги айрим со'зларни бузмасдан то'г'ри талаффуз этишимиз мақсадга мувофиқдир.
Олимлар томонидан о'тказилган тадқиқотлар натижаларига ко'ра дунё тиллари орасида энг бой тил инглиз тили ҳисобланаркан. Аммо о'тказилган текширувлардан шу нарса ма'лум бо'лдики, со'з мулкининг султони бобомиз Алишер Навоийнинг “Хамса”сида инглиз тили луг'атидагидан икки баробар ко'п туркий со'злар қо'лланилган экан. Ана шундай буюк ва бой тилда со'злаймиз, куйлаймиз. Биз тилимизнинг ана шундай қудратидан фахрланамиз. Мустақилликка эришганимиздан со'нг турли хорижий давлатлар билан сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда о'збек тилини амалий ва илмий о'рганиш янада фаоллашмоқда.
Аммо ба'зи бир камчиликлар борки, бу о'з-о'зидан тилимизнинг софлигига путур етказиб қо'йиши мумкин. Ҳозирги кунда инсонлар орасида нутқий равонликнинг ё'қолиб бориши, со'злашиш вақтида о'збек тилига рус ва бошқа чет эл со'зларининг аралаш ҳолда ишлатилиши ҳолатлари ҳам учраб турадики, бу киши дилини хира қилади. Бу муаммонинг ечими, тилимизнинг софлигини, унга бо'лган ҳурмат э'тиборни сақлаш мақсадида ко'проқ бадиий адабиётларни о'қишни, униб-о'сиб келаётган ёшларни маданий, ма'рифий жиҳатдан тарбиялашга эътибор бермоғимиз лозим. Зеро, о'з тилини мукаммал билмаган инсон о'зга тилларни о'злаштира олмайди. Тил билган – эл билади, дейди доно халқимиз. Азалдан бизда тил о'рганишга эҳтиёж ва иштиёқ кучли бо'либ келган. Йиллар давомида бу эҳтиёж кучайса кучайиб бордики асло со'нмади. Юртимиз мустақилликка эришгандан со'нг эса бу борада ҳам ко'плаб имкониятлар яратилди. Ёшларимизнинг та'лим олишларига, айниқса, тил о'рганишларига катта э'тибор қаратилди. Шу сабабдан ёшларимизга она тилимиз билан бир қаторда чет тилларини о'ргатиш ҳам ё'лга қо'йилди.Бугунги кунда Юртбошимиз томонидан бунга алоҳида э'тибор қаратилаётганлиги, ёшларга яратилаётган имкониятлар, маданий, ма'рифий масканларнинг қурилиши, исте'додли, иқтидорли ёшларни қо'ллаб-қувватланаётганлиги бунинг яққол далилидир. Президентимизнинг 2012-йил 10- декабрьдаги “Чет тилларини о'рганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари то'г'рисида”ги қарори бу борада ёшларга яратилган яна бир улкан имконият бо'лди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларОвқатланишдан кейин кўнгил айниса...
Овқатланишдан кейин оғриқ ва ноқулайлик сезишнинг кўплаб сабаблари бор. Агар оғриқ овқатдан кейин дарҳол сезилса ва у бир оздан кейин ўтиб кетса, бунга кўпинча овқат сабаб бўлади.
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
МаданиятЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди
