Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Климакс касаллик эмас, аммо унинг асоратига бефарқ бўлманг!

21.09.2017
564 марта ўқилди
Климакс касаллик эмас, аммо унинг асоратига бефарқ бўлманг!

Ҳар бир аёлнинг ёши улғайгач, унинг ҳаётида менопауза жараёни – ҳайз даврининг тўхташи кузатилади. Бу давр турли клиник кўринишда ўтади. Баъзиларда бу жараён муаммосиз кечади. Климакснинг аниқ белгилари бўлмайди.

Кўпчиликда эса бу паллада бошга тўлқинсимон ҳарорат урилиши, аъзои-баданнинг қизиб кетиши ва қаттиқ терлаш кузатилади. Аёлнинг уйқуси бузилади. Унда қон босими ўзгариб туради ва бошқа аломатлар, яъни менопауза синдроми ривожланади. Лекин бу даврда яна гипоэстрогения, гормонларнинг камайиши ҳам барча аёлларни безовта қилади.

Гипоэстрогения турли хил асоратларнинг пайдо бўлишида бошланғич нуқтадир. Буларга юрак-қон томир, урогенитал, остеопоротик ва бошқа салбий клиник белгилар қўшилади. Ушбу даврда менопауза синдроми мавжуд бўлган барча аёллар ўз соғлиқларига эътибор беришлари муҳимдир.

Бу даврда аёллар қандай қийинчиликларга дуч келиши мумкин? Биринчидан, бу урогенитал асоратлардан пешоб тутолмаслик, жинсий аъзолар шиллиқ қаватининг қуруқ бўлиб қолиши каби аломатлардир. Бу эса жинсий фаолиятдаги бузилишларга олиб келади.

Юрак-қон томир касалликлари – гипертония касаллиги, атеросклероз, ишемик юрак касаллиги ривожланиши ва кейинчалик бемор даволанмаса бу жараён чуқурлашиб инсульт ва юрак инфарктига олиб келиши мумкин. Остеопоротик бузилишлар – бу остеопения ва остеопороз бўлиб, у ҳам қонда аёллар гормони, яъни эстрогеннинг қонда пасайиши натижасида юзага келади. Аммо агар урогенитал ва юрак-қон томир тизимидаги асоратлар аниқ белгилари билан юзага келса, унда остеопороз дастлаб ҳеч қандай аломат бермайди. Аёл остепороз (суякларнинг зичлиги камайиши натижасида унинг мўрт бўлиб қолиши) ривожланишини билмаслиги ҳам мумкин. Шунинг учун бу касаллик маккордир. Бу ўз-ўзидан ҳеч қандай аломат бермайди. Кўпинча остеопороз фақат суяклар дарз кетиб ёки сингандан кейин аниқланади. Остеопороз ривожлангандан сўнг суякларнинг олдинги зичлигини тиклаш мумкин эмас. Уни даволаш фақат кейинги жараённи тўхтатиши мумкин.

Хўш, остеопороз нима? Остеопороз суяк тўқималарининг таркибида кальций ва бошқа микроэлементларнинг етишмаслиги натижасида суяк тўқималарининг ҳужайраларининг йўқ бўлиб кетиши туфайли уларнинг зичлигини ўзгаришига олиб келади. Остеопения бу остеопорознинг ривожланишида биринчи қадам бўлиб, у суякларнинг нозиклашуви билан бир қаторда камроқ даражали бўлади.

Сўнгги йилларда бутун дунё бўйлаб, шу жумладан, бизнинг мамлакатимизда ҳам остеопороз билан боғлиқ бўлган генлар аниқланиб ушбу патологиянинг ривожланишини тахмин қилиш ва ўз вақтида унинг олдини олишга ҳаракат қилиш мумкин. Остеопорознинг олдини олиш ва уни даволаш учун зарур бўлган кальций ва Д витамини каби дори воситалари мавжуд. Биз шифокорлар эса менопауза синдроми безовта қилаётган опа-сингилларимизга зарур дори-дармонларни ва уларнинг дозаларини танлашга ёрдам берамиз.

Одатда аёлларда кимдадир 35 ёшдан ва яна кимдадир 55 ёшдан климакс бошланиши мумкин. Аммо айрим сабабларга кўра репродуктив аъзолари (бачадон ва унинг ортиқлари, яъни, тухумдонлар ҳамда бачадон найлари) жарроҳлик йўли билан олиб ташланган бўлса климакс барвақт бошланади. Ахир касалликнинг олдини олиш кейинчалик уни даволашдан ва унинг асоратларидан ҳам осонроқ кечади. Шунинг учун азиз аёллар ўз вақтида гинекологга мурожаат этинг. Таркибида Е дармондориси мавжуд витаминлар (ундирилган буғдойнинг оқиш майсаси, бедана тухуми, уй товуғи тухумининг сариғи, дуккакли ва донли маҳсулотлар, хандон писта, шунингдек, кунгабоқар пистаси) репродуктив аъзоларга ижобий таъсир этади. Аёл кўп терласа унинг организми суюқлик йўқотади. Шу сабабли у газсиз минерал сув ҳамда табиий мева-сабзавотлар шарбатларини ичиб юриши зарур.

Теглар:#2017/38

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024562
Нафас қисиши: унинг қандай сабаблари бор?Тиббий сабоқлар

Нафас қисиши: унинг қандай сабаблари бор?

Нафас олиш – ҳаётни таъминловчи муҳим жараён. Аммо баъзан инсонларда нафас қисиши билан боғлиқ турли муаммолар юзага келади. Нафас қисишини келтириб чиқарувчи бир қанча сабаблар бо

14.06.2024194
«Ёшариб» бораётган муаммо:  нега барвақт соч тўкилиши ва оқариши кузатилмоқда?Тиббий сабоқлар

«Ёшариб» бораётган муаммо: нега барвақт соч тўкилиши ва оқариши кузатилмоқда?

Ҳозир ёшлар орасида сочлари барвақт оқараётган ва ҳатто сочларнинг тўкилиши билан боғлиқ бўлган «алопеция» деб номланувчи касалликка чалинганлар кўп учрамоқда. Хўш, нима учун бу му

18.07.2024117
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592