Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Китобхон талабалар танлови

11.03.2017
57 марта ўқилди
Китобхон талабалар танлови

Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида таълим муассасаларида турли кўрик-танловлар, ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ўтказилган “Китобхон талаба” кўрик-танлови шулардан бири. Унда 50 нафардан зиёд талаба “Китоб – тафаккур хазинаси”, “Энг фаол бадиий асарлар тарғиботчиси”, “Асарлардан видеолавҳалар”, “Ижодкор талаба”, “Асарлардан яралган наволар” йўналишлари бўйича ўзаро баҳслашди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази ҳамкорлигида ташкил этилган танловда шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат намояндалари, талаба-ёшлар иштирок этди.

Университет проректори Д.Жумабоев, шоира Қ.Раҳимбоева ва бошқалар давлатимиз томонидан адабиётни, китоб маҳсулотлари чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, уларнинг дунёқарашини кенгайтириш, ижодкорлар ва китобхонлар ўртасидаги мулоқотни жонлантиришга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Танловда китобхонликнинг бугунги аҳволи ва муаммолари, китоб ва китобхонлик маданияти, электрон кутубхоналар ва хизмат кўрсатишнинг инновацион йўналишлари хусусида ҳам фикр алмашилди.

Университетнинг журналистика факультети биринчи курс талабаси Зулхумор Орифжонова танловнинг “Энг фаол бадиий асарлар тарғиботчиси” йўналиши бўйича муваффақиятли иштирок этди. У Тоғай Мурод қаламига мансуб “Отамдан қолган далалар” асарининг ёш авлод тарбиясидаги ўрни, бадиий аҳамиятини кенг жамоатчилик олдида тарғиб этди.

– Бу танлов нафақат ўзбек адабиёти, балки жаҳон адабиётининг нодир дурдоналарини ўқиб, мутолаа қилишга, тенгдошларимизга етказишга ундайди, – дейди хорижий филология факультети талабаси Носир Шербоев. – Мен “Китоб – тафаккур хазинаси” эсселар танлови йўналишида иштирок этдим. Чингиз Айтматовнинг “Оқ кема” асари асосида эссе ёздим. Асарда ҳаёт мураккабликлари, инсон ва табиат муносабатлари, эзгулик ва ёвузлик  кураши юксак маҳорат билан тасвирланади. Бу асарнинг ёш авлод тарбиясидаги аҳамияти жуда катта. Эсседа асарнинг бадиий талқини, мазмун-моҳияти, адиб айтмоқчи бўлган яхлит тушунчаларни ёритишга ҳаракат қилдим.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244