Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Китобсеварлар учун энг яхши 3 та инновацион совға

02.07.2019
153 марта ўқилди
Китобсеварлар учун энг яхши 3 та инновацион совға

Китобсеварлар учун энг яхши 3 та инновацион совға

Китоб мутолааси қадимдан одамлар учун энг севимли машғулотлардан бири бўлиб келади. Шунга қарамай, янги аср китобсеварлар учун янгидан янги рақамли қурилмалар, технологик инновациялар олиб келди. Қуйида китоб ўқишни севувчи яқинларингиз учун унутилмас совға бўладиган энг яхши қурилмалар 3 талиги ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

  1. ДИЙ боок лигҳт (Ўзиёнар чироқ)

Креативлик ва яратувчанликка қизиқувчилар учун бу энг яхши танлов бўлиши мумкин, аммо ДИЙ боок лигҳт китобсеварлар учун ақлбовар қилмас даражадаги совға бўла олади. Китобни ёпганингизда чироқ ўчади ва уни қанчалик кенг очишингизга қараб, ёруғлик даражаси ҳам ўзгаради. Китобни бўлакларга ажратиб чироқни ўрнатиш учун пайвандлаш ускунаси, устачилик маҳорати, бундан ташқари, бўш вақт, сабр ҳамда ҳафсала бўлса кифоя. Совға берадиган инсонингиз севимли китобининг ажойиб лампага айланиши уларни қанчалик қувонтириши, бу қувонч эса умр давомида фойдага хизмат қилиши мумкин.

  1. Тҳе Воиcе Боок Сторйтеллер (ота-оналар учун)

Агар сизнинг фарзандингиз китобларни яхши кўрса, бу совға улар учун айни муддао. Ота-оналар исталган суратли китобни баланд ўқиб овозларини бу қурилмага ёзиб олишлари ва фарзандлари ўзи ёқтирган эртакларни ота-онаси овозида эшитиши мумкин. Бу саёҳатда, хизмат сафарида кўп бўладиган ота-оналарга саёҳатга кетган пайтида ёки оқшом эртакларини айтиб болани ухлатишда жуда ҳам яхши ёрдамчидир. Тҳе Воиcе Боок Сторйтеллер ҳар бир саҳифани эслаб қолади, шу сабабли бола китобни қолдириб кетганида, овоз қайта ўша саҳифага созланади. Қурилманинг 50 та китоб сиғадиган (250 дақиқа) хотираси ҳамда шахсий компютер билан уланадиган УСБ кабели ҳам мавжуд.

  1. Нап Массагинг Бед Рест

Бу ҳамма учун бирдек фойдали. Шунчаки суратга қаранг. Массаж қилувчи ўриндиқда ўтириб мутолаа қилиш кимга ҳам хуш ёқмайди дейсиз? Китобсевар дўстингиз янги чиққан бесцеллерни ёнбошлаб олиб ўқиётганда бир финжон қаҳва (ёки вино)ни ичишда ноқулайлик туяётганидан шикоят қиляптими? Бу қурилма ўзининг пиёла тутгичига ҳам эга. Дўстингиз китоб ўқиб бўлгач, ўрнидан туриб чироқни ўчиришга эринадими? Ўриндиқда ўқиш учун қулайликни таъминловчи букилувчан ЛЭД чироғи ҳам мавжуд. Бу охиргиси эмас. Шунингдек, кун сўнггида чарчоқларингизни ёзиш учун “мазали” массаж ҳам сизни кутиб турибди. Зўр совға, шундай эмасми?

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244