“Тарихий Рашидий” китобини ўқиб...
Инсонга энг яхши совға менинг назаримда китобдир. Зеро, яхши китоб ўқиш мобайнида инсон маънавий ҳордиқ чиқариш билан бирга, янги-янги билимларни ўрганади. Айниқса, бу тарихий китоб бўлса, у бизга ўз тарихимиз ва аждодларимиз тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлишимизга ёрдам беради. Яқиндагина менга совға қилинган ана шундай китоблардан бири “Тарихи Рашидий” китоби бўлди.
Бу китобни менга Бобур жамғармаси раҳбари, Бобур ва бобурийлар ҳақида дунё кутубхоналаридан маълумот олиб келиб, ўзбек тилига таржима қилдириб ушбу китобларни минглаб нусхаларда чоп эттираётган инсон Зокиржон Машрабов совға қилди. Бу инсон Ўзбекистонга Бобур хокининг қайтариб олиб келиниши ва Андижонда мақбара бунёд этилишига бош-қош бўлган.
Китоб жуда серҳашам, чиройли қилиб ишланган эди. Тарихчи олим бўлмасамда уни диққат билан ўқиб чиқдим. Китобда Марказий Осиё мамлакатлари тарихига оид бир-биридан қизиқ маълумотлар эътиборимни тортди. Муаллиф тарихий шахсларнинг исми-шарифлари, туғилган саналари, эришган зафарлари ёки йўл қўйган хатолари ҳақида батафсил баён қилган.
Бобурнинг жияни Муҳаммад Ҳайдар Мирзо “Тарихи Рашидий” номли китобида Туғлиқ Темурхон давридан Ҳумоюн подшоҳ давригача бўлган уруш силсилалари, жангу жадаллар, ҳийлаю найранглар бир-бир баён қилинади.
Мен ушбу китоб орқали ўша даврдаги Марказий Осиё табиати, об-ҳавоси, боғу роғлари, дарёлар, тоғу чўллари, ҳайвонот ва наботот олами ҳақида ўзим кутгандан ҳам ортиқ маълумотларга эга бўлдим.
Китобда Андижон, Фарғона, Ўзган, Ёрканд, Самарқанд, Оқсув, Ахсикат, Косон каби шаҳарлар жуда кўп тилга олинган. Айниқса, Андижон, Оқсув ва Фарғона муаллиф томонидан жуда кўп ва хўп таърифланган.
Шунингдек, асарда ўша давр работлари ҳақида ҳам бир қанча муҳим маълумотлар бор. Китобда уларнинг айримлари жуда обод бўлса, баъзилари оддий, кечалари йўловчилар тунайдиган макон эканлиги баён қилинади. Эътиборлиси, шу даврдан қолган тош работлар ҳозиргача сақланиб қолинган.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБуюк иншоотлар тарихини биласизми?
Дунёда мавжуд халқлар, давлатларнинг барчаси тарихда эътиқод йўлида қурилган буюк иншоотлари билан танилган. Зеро, эътиқод одамзотнинг энг теран ва гўзал маънавий-маърифий эҳтиёжи.
«Ҳашаматли ҳаёт синдроми»
Шундай синдром борми? Китобларда йўқ, бироқ ҳаётда бор. Сўнгги пайтларда 17-20 ёшга етган ўғли ёки қизининг характеридан норози бўлиб келаётган ота-оналар сони кўпайган. Мана бу ўғ
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
