Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Китоблар эзгуликка чорлайди

04.04.2017
67 марта ўқилди
Китоблар эзгуликка чорлайди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида "Китоблар эзгуликка чорлайди" деб номланган адабий викторина бўлиб ўтди. 

Унда Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг китобхонликка оид билимлари синовдан ўтказилди. 

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда болаларнинг мутолаага, яхши китобга бўлган меҳрини янада кучайтириш, мустақил ўқишга оид кўникмаларини шакллантириш ва мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мактаб ўқувчиларини китобга янада яқинлаштириш, уларнинг бадиий асарга бўлган иштиёқи, ихлоси ва ҳурматини ошириш, мамлакатимиз нашриётларида чоп этилаётган энг янги болалар адабиёти билан таништиришга оид кўплаб маърифий лойиҳаларни амалга оширмоқда. “INFOLIB” Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги, турли ижодий танловлар, адабий викториналар, ёзувчи ва шоирлар билан ижодий учрашувлар, китоб кўргазмалари ўғил-қизлар китобхонлигини юксалтиришдек мақсадларга хизмат қилмоқда.

– Мен Худойберди Тўхтабоев, Турсунбой Адашбоев, Анвар Обиджон сингари севимли адиб ва шоирларимизнинг китобларини доимий ўқиб бораман, – дейди Шайхонтоҳур туманидаги 10-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Камрон Эркаев. – Китоблар Ватанни кўз қорачиғидек асрашга, тинч ҳаётимизни, ота-онамиз, мактабимиз, маҳалламизнинг қадрига етишга, катталарни ҳурмат қилишга, меҳнатсеварлик, одобга ўргатади. Китоб қанчалик қимматли дўст эканини ушбу кутубхона, ундаги имкониятлар орқали яна бир бор тушуниб етдим. 

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244