Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Китобга меҳр – ҳаётга завқ

06.05.2015
119 марта ўқилди
Китобга меҳр – ҳаётга завқ

Китоб – инсониятнинг энг буюк кашфиётларидан бири. Тараққиётнинг бугунги даражага етиб келишида китобнинг ўрни ва аҳамиятини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Хусусан, биз ёшларнинг маънавий оламимизни бойитишда, эзгуликка, катта орзу-мақсадлар сари етаклашда китоб бебаҳо воситадир.

Ҳар бир одам – ёшми, кексами, умри давомида китоб билан доимий муносабатда бўлади, у билан ошно тутинади. Дарҳақиқат, китоб бизнинг дўстимизга айлансагина ҳаёт йўлларида қоқилмаймиз. Боиси, ҳаёт ҳақидаги кенг қамровли фан ҳам китобларда жамулжамдир. Шу каби фикрлар атрофида мулоҳаза юритиш учун Тошкент эстрада сирк коллежининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Меҳринисо Холмуродовани суҳбатга тортдик.

– Бугунги кунда бизнинг тенгдошларимиз бўлган аксарият ёшлар газета ва китобларни тобора кам ўқиётгани ҳеч кимга сир эмас. Бунинг сабаблари нималар билан боғлиқ деб ўйлайсиз?

– Бугун ҳаёт суръати ниҳоятда тезлашиб бормоқда. Онгимиз базан жамиятдаги ўзгаришларни, янгиланишларни қабул қилишга улгурмаяпти десак, хато бўлмайди. Мана шундай мураккаб вазиятда аслида одамларга китоб ҳар қачонгидан ҳам зарур ва керакли бўлиб бормоқда. Чунки китоб одамга ҳаётни, яшашни, қандай йўл тутишни, қайси йўлдан боришни ўргатади. Китоб оқни қорадан, тўғрини нотўғридан ажратиб бориш борасида аҳамияти ва қимматини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайдиган, бир умрга татирли сабоқ беради. Мураккаб ижтимоий вазиятда инсонни, унинг қалби ва онгини тарбиялайди.

Айни пайтдаги тезкор ва шиддаткор замонда бир тоифа ёшларнинг китоб ўқимаслиги, мутолаадан узоқлашишнинг сабаби, бугунги даврда ахборот технологияларининг юксак даражада, жадал суръатларда ривожланиб бораётгани билан ҳам боғлиқ, албатта.

– Сиз таълим бераётган нуфузли коллежда ўқувчиларнинг мутолаага, китоб оламига муносабати қандай?

– Шу ўринда алоҳида таъкидлашни истардимки, бизнинг коллежимиз ўқувчилари доимий равишда китоб мутолаа қилади. Ўтган йилларда таълим муассасамизда 5-6 марта турли даражада китоб савдолари ташкил этилди.

Коллежимизда китоб мутолаа қилиш учун барча шарт-шароитлар ва имкониятлар яратилган. Кутубхонамиз катта, китоблар ҳам кўп. Коллежда бир неча бор “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг бошланғич ташкилоти ташаббуси билан “Энг фаол китобхон” кўрик-танлови ўтказилган.

– Коллеж ўқувчиларининг даврий матбуот нашрлари ва бадиий адабиётларга бўлган талабини қондириш борасида қандай имкониятлар мавжуд?

– Бизнинг коллежимизда ёшлар учун қизиқарли ва зарур бўлган барча газета ва журналларга мунтазам обуна бўлиш йўлга қўйилган. Зарур ҳолларда дарс ва машғулотлар жараёнида бадиий адабиётлар материалларидан самарали фойдаланилади.

– Ўзингиз китобсевар ўқувчиларингизга мутолаа учун сўнги марта тавсия этган адабиётларингиз қайси?

– Ўқувчиларимизга Ўткир Ҳошимов, Саид Аҳмад, Шукур Холмирзаев, Тоҳир Малик, Муҳаммад Юсуф каби ёзувчи ва шоирларнинг асарларини тавсия қиламиз.

Яқинда коллежимизда кенг миқёсда китоб ярмаркаси ўтказилди. Китобсевар ўқувчиларимиз миллий адабиётимизга мансуб “Ўткан кунлар”, “Меҳробдан чаён” каби ажойиб китобларни катта хурсандчилик ва мамнуният билан сотиб олишди.

Бундан ташқари, ёш шоир ва адибларнинг асарлари ҳам ярмаркада эътиборсиз қолмади. Аксинча, катта иштиёқ билан харид қилинди.

– Тажрибали педагог сифатида ўқувчи ёшлар ёшига қараб бадиий адабиётни ўқиши керак, деган мезон ва шартга қандай қарайсиз?

Албатта, инсон ҳаётида ҳар бир даврнинг ўз китоб ва асарлари бўлиши керак. Ёшларимиз нафақат ёшига, балки қизиқишларига ҳам мос адабиётлар топиб ўқиса, бу уларнинг билими, дунёқараши ва иқтидори янада ўсишига катта озуқа беради. Шу қоидага риоя қилингандагина ўғил-қизларнинг маънавий олами янада бойийди ва кенгаяди.

Афсуски бугунги кунда ёшларимизнинг тарбиясига онги ва тафаккурига салбий таъсир ўтказадиган китоблар ҳам йўқ эмас. Бундай китоблар баъзи бир масъулияциз муаллиф ва ноширларнинг саъй-ҳаракати билан пайдо бўлади. Улар глобаллашув жараёнинг махсули бўлмиш “оммавий маданият”нинг белги ва хусусиятларини тарғиб қилиши мумкин.

Теглар:#2015/16

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
БолажонМаданият

Болажон

Болажон дейилса – табассум тайёр, Меҳру шафқат тайёр, тараҳҳум тайёр. Алла айтар ҳатто камгап аёл ҳам, Болажон дейилса – такаллум тайёр. Абдулла ОРИПОВ, Ўзбекистон халқ шоири

27.02.2021162
ҚИЗ БОЛА ГУЛДЕК НОЗИК: унга алоҳида меҳр ва эътибор керакТиббий сабоқлар

ҚИЗ БОЛА ГУЛДЕК НОЗИК: унга алоҳида меҳр ва эътибор керак

Оилада фарзанд дунёга келгач, ота-онанинг масъулияти бир неча баробар ортади. Айниқса, қиз болани соғлом ва баркамол этиб камолга етказиш ниҳоятда эътибор талаб этадиган вазифадир.

27.01.2021256
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси: «Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!» шиори остида саломатлик акцияси бошландиСаломатлик

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси: «Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!» шиори остида саломатлик акцияси бошланди

Мамлакатимизда олиб борилаётган ҳар бир янгиланиш ва ўзгаришларнинг туб мазмун-моҳиятига эътибор берсак, уларнинг барчаси шу муқаддас Ватанда азиз саналган инсон учун эканлиги яққо

15.02.2021157
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222