Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

КИТОБ ЙЎЛИ

10.10.2014
46 марта ўқилди
КИТОБ ЙЎЛИ

Китоб инсон ҳаётида бебаҳо ўринга эга эканлигини такрорлашга ҳожат йўқ. Шу боис ҳам дунёнинг кўпгина мамлакатларида китобга бағишланган кўргазмалар, тадбирлар, йиғилишлар мунтазам ўтказилиб келинаётир. Ана шундай тадбирлардан бири шу йил 24-26 сентябрь кунлари Туркманистон Республикаси пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган "Китоб-ҳамкорлик ва тараққиёт йўли" ИХ Халқаро кўргазма ярмаркасидир. Бу кўргазма аллақачон анъанага айланган бўлиб, дунёнинг қатор нуфузли давлатлари қатнашиб келмоқда.

Бизнинг Халқаро кўргазмага борадиган йўлимиз китоб ва китоб мухлислари билан бевосита боғлиқ бўлади. Ғ.Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида илк бор ўтказилган "Болалар китоби" республика фестивалининг очилишида иштирок этиб, унинг иккинчи кунида йўлга тушдик. Бизга боғда намойиш этилаётган юзлаб китоблар гўё "Оқ йўл" тилаб қолгандек эди...

Ашхободга Урганч, сўнг Тошҳовуз орқали бордик. Тошҳовузда яна бир китоб байрамининг устидан чиқдик. Ўша кунлари бу шаҳарда бир миллион китоб фондига эга бўлган Тошҳовуз вилоят кутубхонаси очилди.

Ашҳобод ИХ Халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси 24– сентябрьда кўргазмалар Мар-казида тантанали очилди. Бу галги кўргазмада дунёнинг ўттиздан ортиқ мамлакатларидан келган ноширлар, матбаачилар ва ижодкорлар қатнашдилар. Жумладан, АҚШ, Англия, Австрия, Германия, Россия, Туркия, Хитой, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Эрон, Полша, Саудия Арабистони, Руминия, Албания, Белоруссия, Украина, Қозоғистон, Тожикистон, Арманистон, Озарбайжон, Молдова мамлакатлари билан бирга Ўзбекистон ноширлари ҳам кўргазмада фаол иштирок этдилар. Бизга ажратилган павилонда нашриётларимизда чоп этилган 200 дан ортиқ номдаги китоблар ва албомлар намойиш этилди. Ва айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси павилони китобхонлар, олимлар, ижодкорлар, ноширлар ва журналистлар билан доимо гавжум бўлди.

Улар биздан мустақил Ўзбекистон эришаётган ютуқлар ва ўзгаришлар ҳақида катта қизиқиш билан сўрадилар, шунингдек, Ойбек. Одил Ёқубов, Пиримқул Қодиров, Ўлмас Умарбеков, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ўткир Ҳошимов сингари машҳур ижодкорлар ҳаёти ва ижоди ҳамда уларнинг асарлари билан кўпроқ қизиқдилар.

Халқаро кўргазма ярмарка якунида "Ўзбекистон" нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан чоп этилган "Ўзбекистон-мева-сабзавотчилиги ҳамда узумчилигининг салоҳияти ва истиқболлари", деб номланган албом кўргазманинг нуфузли ҳайъати томонидан ИИИ-ўрин билан тақдирланди. Шунингдек, "Ўқитувчи" нашриёт-матбаа ижодий уйи кўргазманинг махсус дипломига сазовор бўлди. Бу ўзбек ноширлари фаолиятини хорижда эътироф этилиши ва эришган катта ютуқларидан биридир.

Бу йил 290 йиллиги кенг нишонланаётган машҳур туркман шоири Махтумқулининг кўплаб тилларга таржима қилинган китоблари кўргазманинг нуфузини янада оширди. Айниқса, Жанубий Корея ноширлари чоп этган "Махтумқули, танланган шеърлар" китоби ҳажми, безатилиши билан кўпчилик кўргазма қатнашчиларини ҳайратга солди.

Теглар:#2014/41

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Бокуда Хуршидбону Натаван асарларининг ўзбек тилидаги китоби тақдим этилдиМаданият

Бокуда Хуршидбону Натаван асарларининг ўзбек тилидаги китоби тақдим этилди

Ўзбекистондаги Ҳайдар Aлиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази лойиҳасига кўра, Озарбайжоннинг машҳур шоираси Хуршидбону Натаван асарларининг ўзбек тилига таржимаси асосидаги янг

07.10.2022234
МУКАММАЛЛИК САРИ ЎҚИМаданият

МУКАММАЛЛИК САРИ ЎҚИ

Шайхонтоҳур тумани 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Учинчи ренессансга китоб ва маьрифат билан" ҳамда "Мукаммаллик сари ўқи" мавзуларида китобхонлик тадбири ўтказилди. Тадбир

07.03.2022213
«Ҳашаматли ҳаёт синдроми»Маданият

«Ҳашаматли ҳаёт синдроми»

Шундай синдром борми? Китобларда йўқ, бироқ ҳаётда бор. Сўнгги пайтларда 17-20 ёшга етган ўғли ёки қизининг характеридан норози бўлиб келаётган ота-оналар сони кўпайган. Мана бу ўғ

28.12.2021131
Аллергияни даволашнинг самарали йўли бу...Тиббий сабоқлар

Аллергияни даволашнинг самарали йўли бу...

Aллерген специфик иммунотерапия (AСИT) бу организмга аллергеннинг кўпайиб борадиган дозаларини киритиш орқали аллергик реакция белгиларини камайтиришни ёки узоқ вақтгача йўқотишга

16.03.2022335