Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Китоб – офтоб: офтобни чақага пуллаётганлар

07.12.2017
123 марта ўқилди
Китоб – офтоб: офтобни чақага пуллаётганлар

Бир куни онам билан бозорга бордик. Барча керакли нарсаларни харид қилибмиз-у, фақат зираворлар олиш ёдимиздан кўтарилибди. Шошиб зиравор сотадиган холанинг ёнига бордим.

Онахон олдидаги қоғозлардан қўлбола қадоқ тайёрлади-да, унга зира, қалампир, мурч солиб, қўлимга тутқазди. Уйга келгач, бу маҳсулотларни ўз идишларига солдим. Кейин сотувчи хола ўраб берган қоғозларни текислаб, ўқиб кўрсам, унда шундай сўзлар ёзилган экан:

– Қачон юбормоқчи бўласиз энди? – деб сўради Офтобойим. Қутидор бироз ўйлаб олғач, Кумушга қараб жавоб берди:

– Отабек билан кетма-кет чопишмоғимиз ҳам унча маъқул кўринмайдир. Ундан сўнг қиш куни арава сафари ҳам қулай иш эмас. Шунинг учун орадағи уч ой қишни ўтказиб жўнармиз, – деди...

Бу, шубҳасиз, аср ошган асарлар қаторидаги Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романидан парча эди. Шунда ўйланиб қолдим. Наҳотки, ёзувчи бобомиз ушбу романни минг машаққатлар билан бозорда зираворлар ўраб бериш учун ёзган бўлса? Китобнинг атига бир варағи менда, аммо қолганлари кимнинг қўлида экан? Демак, бу асарнинг бугунги ҳолига ачинганларнинг сони кам эмас...

***

Бир куни синглим билан йўл четидаги сотувчидан писта сотиб олдик. Сотувчи хола пистани қоғоз “воронка” ичига солиб, қўлимизга тутқазди. Йўл – йўлакай суҳбатимиз қизиб, манзилга яқинлашиб қолганимизни ҳам сезмабмиз. Бобомнинг уйига эшик қоқиб киришимиз билан, киши бизга, аниқроғи, қўлимиздаги қоғозга тикилиб қаради. Саломлашиб бўлгач, бизни ёнига ўтқаздида, “Биласизларми, бу нима?” – деб, қўлимиздаги қоғозга ишора қилди. Очиғи, “бирор хато иш қилиб қўйдикмикан” деб жуда қўрқиб кетдик. Аммо бувам қоғозни қўллари билан текислаб, ундаги чиройли, болаларча соддалик билан чизилган суратга синчковлик билан қаради-ю, сўзини давом эттирди:

– Қизларим, нега китобнинг варақларини йиртиб олдингиз, Ахир… деди-ю, чуқур хўрсиниб қўйди.

Писта ўралган қоғоз ўзбек халқ эртаклари китобининг бир варағи экан. Бувамнинг айтишича, унинг отаси халқ эртакларини йиғиб, болаларга айтиб беришни ёқтирган экан. Донишманд бобомнинг билимли инсон бўлишига ҳам эртаклар сабабчи бўлган десам муболаға бўлмас. Бобожоним доим бир нарсани уқтириб келади: ота-она каби китоб ҳам инсонни тарбиялайди. Улар фарзандни камолга етказса, китоб маънавий баркамолликка етаклайди. Шундай экан уни ота-онангдай ҳурмат қил, авайла, ўзгалар қўлида асло қадрсизлантириб қўйма…

Шу куниёқ бу варақларни кутубхонамиздаги энг қадрли китоблар орасига қўшиб қўйдик. Мана, энди билдим, бобом биздан нега ранжиганлигини!

***

Бугун китоблар сони кўпайган, аммо улар орасида минг битта жавоҳирга алишмайдиган асарларимиз ҳали-ҳамон ўз мавқеини йўқотмаган. Йиллар ўтгани сайин уларнинг қадр-қиммати ҳам ортиб бормоқда. Энг яхши совға китоб дейишса, авваллари ишонмасдим. Аммо, энди амин бўлдимки, чиндан ҳам китоблар умримиз давомида бизга ҳамроҳлик қиладиган бебаҳо бойлик экан.

Америкалик сиёсатчи Линкольн таъкидлаганидек: “Энг яқин дўстим, менга ҳали ўқимаган китобимни совға қилган инсондир”. Бунга жавобан “Зарарли инсон ўз халқи бойлигини бўлаклаб, пулга чақадиган инсондир”, дейишимиз мумкин. Китобнинг варақларини йиртиш осон, аммо ҳақиқий инсон бўлиб уни қадрлаш, эъзозлаш қийин.

Теглар:#2017/49

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Бокуда Хуршидбону Натаван асарларининг ўзбек тилидаги китоби тақдим этилдиМаданият

Бокуда Хуршидбону Натаван асарларининг ўзбек тилидаги китоби тақдим этилди

Ўзбекистондаги Ҳайдар Aлиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази лойиҳасига кўра, Озарбайжоннинг машҳур шоираси Хуршидбону Натаван асарларининг ўзбек тилига таржимаси асосидаги янг

07.10.2022234
МУКАММАЛЛИК САРИ ЎҚИМаданият

МУКАММАЛЛИК САРИ ЎҚИ

Шайхонтоҳур тумани 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Учинчи ренессансга китоб ва маьрифат билан" ҳамда "Мукаммаллик сари ўқи" мавзуларида китобхонлик тадбири ўтказилди. Тадбир

07.03.2022213
Мутолаа шифо(ми?)Маданият

Мутолаа шифо(ми?)

Китоб мутолааси нафақат инсон маънавияти, балки саломатлиги учун ҳам кони фойда эканини теран идрок этган ота-боболаримиз болалик чоғларимизданоқ бизни китоб ўқишга ўргатиб боришга

20.11.2020199
«Ҳашаматли ҳаёт синдроми»Маданият

«Ҳашаматли ҳаёт синдроми»

Шундай синдром борми? Китобларда йўқ, бироқ ҳаётда бор. Сўнгги пайтларда 17-20 ёшга етган ўғли ёки қизининг характеридан норози бўлиб келаётган ота-оналар сони кўпайган. Мана бу ўғ

28.12.2021131