Жиззах шаҳридаги 4-умумтаълим мактабида ўтказилаётган кўрик-танловлар, қизиқарли беллашувлар, учрашув ва давра суҳбатлари ўқувчиларнинг билим-кўникмаларини мустаҳкамлаш борасида алоҳида аҳамиятга эга.
Чунки, ушбу тадбирларнинг асосий қисмини болажонларнинг ўзлари устозлари бошчилигида ташкиллаштиришади. Ўқувчилар томонидан ижро этилган қувноқ қўшиқ ва шеърлар, жозибали рақслар ҳамда саҳна кўринишлари ушбу тадбирларни ҳақиқий байрамга айлантириб юборади. Сабоқ жараёнида интерфаол усуллардан кенг фойдаланаётган малакали устозларнинг тажрибаси ёш ўқитувчиларга тажриба мактабини ўтамоқда. "Она тили ва адабиёт" фани ўқитувчилари Д.Азимова, Н.Луқмонова, Н.Хидирова, И.Мамаюнусоваларнинг йил давомида ўтказган фан ойликлари, очиқ дарслари ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Куни кеча мактабнинг 5-синф ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган "Кимнинг хати чиройли?" танлови ҳам янги иқтидор эгаларини кашф этди. Таълим маскани раҳбари Усмон Мелиев, илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Абдували Ҳасановлар ғолиб ўқувчиларга фахрий ёрлиқлар ҳамда бадиий китоблар топширишди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
