Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“Кимлигингни билмай севаман…”

08.09.2017
57 марта ўқилди
“Кимлигингни билмай севаман…”

Ижтимоий тармоқлар – фикрлар жанги кечадиган майдон. Баҳс майдони, мунозара майдони. Яқинда бир фойдаланувчининг постига кўзим тушди.

Унга юкланган суратда тўхтовсиз ҳарбу зарбдан абгор ҳолга келган шаҳар харобалари фонида оппоқ либосдаги келин, унинг қаршисида тиз чўкиб, қўлидаги гулдастани ёрига тутаётган ҳарбий кийимдаги куёв тасвирланган. Тагида эса изоҳ: “Суриядаги келин-куёв. Куёв ўзининг бўлажак рафиқасига гулни муҳаббат эмас, балки тинчлик рамзи сифатида тутмоқда”. Давомида эса фойдаланувчининг ўз юртдошларига гинаси келтирилади: “Сизлар юраверинглар, гўшт нархи фалон сўмга ошиб кетди, у унақа бўлди, бу бунақа бўлди, деб! Энг муҳими, гўзал Ўзбекистонимизнинг тинчлиги эмасми?!”

Чиндан. Юрт тинчлиги – энг бирламчи, энг муҳим масала. Қолгани ҳал қилса бўладиган, бирлашиб ечимини топиш мумкин бўлган муаммолар. Бугун уруш кечаётган, шиддатли жанглар одамларнинг тинчини еб битирган давлатлар ҳақида ўқиб, эшитиб, ҳамманинг хаёлига энг аввало шу гап келади: “Худо кўрсатмасин бизга бу кунларни!” Тинчлик аталмиш неъматнинг энг бебаҳо, энг топилмас бойлик эканини ҳам шундай пайтларда яққол сезасан киши. Атрофга қарайсану яшаб турган ҳудудингда рўй бераётган ўзгаришларни, ободончилик, бунёдкорлик ишларини кўрасан. 26 йил ичида бу жаннатмонанд диёрнинг қанчалик яшнаб, қанчалик гуркираб кетганига амин бўласан. Кўзинг яшнайди, қалбинг ғурурга тўлади. Шундай гўзал юртда яшаётганингга шукр қиласан. Қариялар тилида такрорланадиган дуони беихтиёр пичирлайсан: “Ишқилиб, юртимиз тинч бўлсин!” Истиқлол йилларидаги бу ютуқлар, муваффақиятларнинг калити ҳам аслида шу тинчлик, шу осойишталикда эканини ўйлайсан.

Тинчлик ҳукмрон бўлиши кимга боғлиқ, нимага боғлиқ? “Аввало, ниятга”, дейди кимдир. Дарҳақиқат, “яхши ният – ярим давлат”, деган доно халқ. Ният – ишнинг аввали. Аммо фақат унинг ўзи билан иш битмайди. Тинчлик ҳам худди шундай, фақат уни исташ, ният қилиш билангина тинчликка эришиб бўлмайди. Унга муносиб бўлиш ҳам керак. Яъни халқнинг бирлиги, жипслиги, буюк мақсад йўлида баҳамжиҳатлиги тинчликни таъминлайдиган омил эмасми? Ёки огоҳлик, ҳушёрлик, атрофдагиларга лоқайд, бепарво бўлмаслик, жамият тақдири, ҳаётига дахлдорлик ҳисси билан яшаш тинчликка қўйилган пойдевор эмасми? Биринчи Президентимиз каби ўзини заррама-зарра шу эл, шу халқ, шу Ватан равнақи учун фидо қилиш-да аслида тинчликнинг гарови...

Буларни хаёлдан ўтказиб, ўша фойдаланувчининг фикрини маъқуллайман: ҳа, энг муҳими, тинчлик. Бошқа муаммолар эса ечилади, уларга ечим топилади. Аммо буни ҳам шу халқ истаса, шу одамлар хоҳласа... Бугун Президент талаб қилаётган ўз-ўзини назоратга оладиган, “ура-ура”ни эмас, амалий ишга ярайдиган, шу ватаннинг эртасини бугунидан порлоқ, мунаввар қилишга астойдил бел боғлаганлар ҳар қандай муаммога ечим топа олади. Зеро, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидов ёзгани каби:

Теглар:#2017/35-36

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782