Акрамхоннинг бобоси математика фани ўқитувчиси. Улар – шахмат мияни чархлайди, математика фанини яхши ўзлаштиришга ёрдам беради, – дейдилар. Шу боис Акрамхоннинг ота-онаси фарзандини шу спорт турига қизиқтиришган.
– Кечки пайт дастурхон атрофида йиғилганимизда акам билан шахмат ўйнаймиз. Баъзан бизга ота-онамиз ҳам қўшилиб, баҳслашиб кетадилар. Мен келажакда Рустам Қосимжонов каби моҳир шахматчи бўлишни орзу қиламан, – дейди Юнусобод туманидаги 302-мактабнинг 2-синф ўқувчиси Акрамхон Муродхонов.
2012-йилда ҳали боғча ёшидаги Акрамхон Юнусобод тумани МТМлараро ўтказилган шахмат чемпионатида 1-ўринни қўлга киритди. Шундан кейин ёш шахматчи 15-Олимпия заҳиралари спорт мактабининг шахмат тўгарагига қатнай бошлади. Бугунги кунда у устози, “Шуҳрат” медали соҳиби Равшан Шукуровдан шахмат сир-асрорларини қунт билан ўрганиб келмоқда.
Ўтган 2013-йилда мактаб ўқувчилари ўртасида Шри-Ланкада ўтказилган Осиё чемпионатида Акрамхон Муродхонов ҳам иштирок этиб, кучли бешликдан жой олиши унинг юксак салоҳият эгаси эканидан далолат беради. Яқинда Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-айн шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Франсия, Канада, Зимбабве ҳамда полшалик тенгдошлари билан беллашиб, кучли ўнталикка кирди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
СпортСТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?
Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеаларга т
