Маълумки мамлакатимизда давлат томонидан инсон саломатлигига, айниқса болаларнинг соғлом ва баркамол авлод бўлиб вояга етишига жуда катта эътибор берилаётир.
Бу борада Республика Онкология илмий маркази Болалар онкологияси бўлими ходимларининг ибратли фаолияти ҳақида алоҳида фикр билдириш ўринлидир. Ушбу саломатлик масканида болаларда учрайдиган хавфли ўсма касалликлари даволанади. Тиббиёт ходимлари энг аввало ширин муомаласи, меҳр ва эътибори билан беморлар дардига малҳам бўлиб келмоқдалар. Шунингдек, болажонлар муолажалардан кейин турли ўйинчоқлар билан тўлдирилган алоҳида хонада мириқиб ўйнашлари учун шароит яратилган.
Машҳура Ҳайдарова (Фарғона): – Ўғлим Темур икки ёшда, унга нефробластома ташхиси қўйилди. Бу даргоҳга бир неча бор келиб муолажалар олдик. Бу гал тажрибали шифокор Тожиддин Мустафоев раҳбарлигида жарроҳлик операцияси ўтказилди. Ҳозир ўғлимнинг аҳволи анча яхшиланди. Бунинг учун барча шифокорлар А.Шукруллаев, Ш.Неъматов, М.Бобоев ҳамда ҳамшираларга ўз миннатдорлигимни билдираман.
Самарқандлик Шаҳло Ярашева икки яшар ўғли Асилбек чап мояк ўсмаси ташхиси билан 6 ойдан бери даволанаётгани, бу даргоҳга келганидан бери ўғлининг дарди анча енгиллашгани ҳақида гапирди. Ширинсухан жамоа ходимлари хизматидан мамнун эканликларини билдириб, барча оналар номидан ташаккур изҳор этди.
Ушбу Болалар онкологияси бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Тожиддин Мустафоев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги “Тиббиёт муассасаларининг моддий техника базасини янада мустаҳкамлаш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ушбу тизимнинг янада ривожланишида муҳим омил бўлганлигини таъкидлади. Ана шу қарор асосида Болалар онкологияси бўлимига ҳам янги замонавий тиббий ускуналар, келтирилди.
Яқинда мазкур даргоҳда даволанаётган болалар учун байрам тадбири уюштирилди. Ахир дардманд кўнгилларни кўтармоқ ҳам каъбага бормоқ билан тенг эмасми? Тадбирга Тошкент Давлат Педагогика университети педагог ва психологлари, шоир ва журналистлар, санъаткорлар таклиф этилди. Улар болалар билан дилдан суҳбатлашдилар. Шоирлар болаларга аталган шеърларидан ўқиб эшиттирдилар ва уларга янги чоп этилган китобларидан ҳадя этдилар. Болажонлар ҳам ёд олган шеърларидан ўқиб бердилар. Санъаткорларнинг гўзал куй ва қўшиқлари барчага завқ улашди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларКузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?
Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
