
Кўплаб касалликларнинг шаклланиши инсонларнинг болалик даври билан бевосита боғлиқ. Хусусан, ўғил-қизлардаги дудуқланиш ёки нутқий бузилишларга ўз вақтида эътибор қаратилмаса, бир умрлик нуқсонларга сабаб бўлиши мумкин.
Хўш, дудуқланиш қандай хасталик? Унинг олдини олиш учун нима қилиш лозим? Аввало шу каби саволларга жавоб изласак.
Дудуқланиш – болаларда кўп учрайдиган психофизиологик мураккаб нутқ бузилишидир. Бу ҳолат товушлар, бўғинлар ёки сўзларнинг такрорланиши ҳамда чўзилиши шаклида намоён бўлади. Нутқда тез-тез тўхташ ёки қатъиятсизлик кузатилади.
Хусусан, бола айрим сўзларни айтишдан олдин унли товушларга кўпроқ тўхталади. Сўз ва гапларни айтаётганда ўзи сезмаган ҳолда мажбуран тутилади. Гап бошида сўзнинг биринчи бўғини ёки ўзини тўлиқ қайтаради. Гап бошлашдан олдин эса сўзнинг биринчи ҳарфини такрорлаб қийналади. Қолаверса, уларда ички дудуқланиш ҳам учрайди. Бундай пайтда бола нима дейиш кераклигини билади-ю, аммо тилига чиқара олмайди.
Нутқ бузилиши туғма ёки орттирилган бўлиб, асосан 2 ёшдан 5 ёшгача бўлган кичкинтойларда учрайди. Шу билан бирга, бу муаммо ўғил болаларда қизларга қараганда уч баравар кўпроқ ташхис қилинади.
Дудуқланишнинг ривожланишида генетик мойиллик муҳим роль ўйнайди. Бироқ ҳомиладорлик пайтида аёлларнинг ўз саломатлигига етарлича эътибор бермаслиги, айниқса, грипп ва шамоллаш каби вирусли касалликлардан тўлиқ даволанмаслик, турли дори воситаларини ўзбошимчалик билан қабул қилиш, оналарнинг зарарли иллатларга ружу қўйиши, туғуруқ даврида бола миясининг лат ейиши ҳам уларда дудуқланишга сабаб бўлиши мумкин.
Шунингдек:
– бола туғилганидан кейин то уч ёшга тўлгунга қадар оғир инфекцион ва эндокрин касалликларга чалиниши;
– қаттиқ қўрқув;
– ота-оналарнинг ёш фарзанди олдида баланд овозда жанжаллашиши;
– жисмоний ва руҳий зўриқишлар;
– турли мия шикастланишлари ва бошқалар ҳам бу муаммони келтириб чиқаради.
Бундан ташқари, оиладаги қатъий назорат, кичкинтойларга ҳаддан ортиқ талабчанлик қилиш ҳам уларда дудуқланишга сабаб бўлиши мумкин. Айрим ота-оналар эса жажжи ўғил-қизларига кичиклигидан ақлий юкламаларни кўпайтириб, узундан узун шеърлар ёдлашга, қийин сўз ва бўғинларни талаффуз қилишга, хориж тилларини ўрганишга мажбурлашади. Бу ҳам кичкинтойларда нутқнинг бузилишига олиб келади.
Агар болада дудуқланиш кузатилаётган бўлса, логопед ёки психоневролог каби мутахассис-шифокорларга мурожаат қилиш лозим. Даволаш муолажалари қанча эрта бошланса, кичикинтой шунча тез ва асоратсиз шифо топади.
Шу билан бирга, мактабгача таълим муассасасида тарбиячилар, оилада эса ота-оналар дудуқланувчи болага тўғри, мустақил ва равон сўзлаши учун имкон яратиб бериши мақсадга мувофиқ. Айниқса, фарзанднинг нутқи ривожланаётган даврда уларга эҳтиёткор муносабатда бўлиш, саломатлигига доимий эътибор қаратиш муҳим.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
