Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

КИЧКИНТОЙ

02.03.2015
51 марта ўқилди
КИЧКИНТОЙ

Кичкинтой Абдураззоқ ҳайҳотдек тўрт хонада зерикди. Ўйнаб-ўйнаб кўча эшигини қандай очиб юборганини ўзи ҳам сезмай қолди. Жажжи қўлчалари билан секин эшикни итариб ташқарига чиқди. Кўп қаватли уй йўлаги ёруғ ва ҳавоси ёқимли эди. Энг асосийси, бу йўлак уни шовқин-сурон ва болалар қийқириқлари янграётган кўчага олиб чиқар эди. Болакайнинг кўзлари қувончдан порлаб кетди. Айниқса, зиналарнинг кўплиги болакайни янада қувонтириб юборди.

Бу пайтда унинг онаси Моҳира опа кечки овқат тайёрлаш ҳаракатида эди. Болам ўйинчоқлар билан овуниб, ўйнаб ўтирибди, деган хаёлда бемалол ўз ишини қиларди. Лекин ҳар доим ошхонага кириб, овқатга энди уннайман деганида ойисининг этагига ёпишиб оладиган кичкинтой ошхонага кирмаётгани онасини ҳайрон қолдирди.

Шу сабабдан Моҳира опа ўғлидан хабар олгани меҳмонхонага кирди. Бола йўқлигини кўриб юраги увишиб “дод” деб юборгандек бўлди. Боласи йўқ! Бошқа хоналарни гўёки учиб, айланиб кўриб чиқди. Йўқ! Сира бундай аҳволга тушмаган эди. Овози йўқ. Бирдан кўзи қия очиқ эшикка тушди. Аллақандай куч уни ўша томонга чорлади. Югуриб бориб, занжирли эшикни баралла очди.

Теглар:#2015/9

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Кичкинтойларга кўзойнак танлашда нималарга эътибор бериш керак?Тиббий сабоқлар

Кичкинтойларга кўзойнак танлашда нималарга эътибор бериш керак?

Ҳозирги кунда болалар ўртасида кўзойнак тақувчилар сони кўп учрамоқда. Бу, бир томондан, эндиликда кичкинтойларнинг кўзи эртароқ ёшида текширилаётганига боғлиқ. Шу туфайли уларда к

05.08.2022318
Озиқ-овқат аллергиясидан кўпроқ кичкинтойлар азият чекади(ми?)Тиббий сабоқлар

Озиқ-овқат аллергиясидан кўпроқ кичкинтойлар азият чекади(ми?)

Сут, тухум, балиқ, парранда гўшти, цитрус мевалар…. Буларнинг барчаси — минг дардга даво неъматлар. Таркибда ҳаёт учун зарур кўплаб витаминлар мавжуд. Шунга қарамай, баъзи инсонлар

30.08.2022257
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031