
“iphone”га мосланган мини-принтерлар
Лондоннинг “Берг” студияси сайтларининг маълумотлари ёки хабарларини эни калта қоғозларда чоп этиш имконини берадиган мобил принтерлар учун буюртмаларни қабул қилишни бошлади. Бу ҳақда, студия блогига асосланиб, “Лента.ру” хабар бермоқда.
“Литтле Принтер” номини олган қурилманинг нархи 199 фунт-стерлинг (салкам 600 минг сўм)га тенг. Кичкина принтерни АҚШ ва Канадада 259 доллар (салкам 500 минг сўм)га сотиб олиш мумкин.
Қурилма учун 14 августдан бошлаб буюртма бериш мумкин, “Берг” эса дастлабки принтерларни икки ой давомида, октябрнинг ўрталаригача етказиб беришни режалаштирмоқда. Қурилмага студия сайтида буюртма бериш мумкин.
Принтер интернетга Этҳернет-кабел орқали уланадиган ва маълумотларни “Литтле Принтер”га симсиз канал орқали узатадиган “БЭРГ Cлоуд Бридге” қурилмаси, турли розеткалар орқали қувват олиш имконини берадиган адаптер ва уч рулон қоғоз билан бирга етказиб берилади.
Фойдаланувчи “Берг” студиясининг сайтига кириб (бу ишни, жумладан, “Iphone” ёки “Андроид” ва “Windovs Iphone” платформасидаги смартфонлар браузеридан ҳам амалга оширса бўлади), “Литтле Принтер”га хабарларни, янгиликларни, об-ҳаво маълумоти, судоку ва бошқа маълумотларни юбориш мумкин. Шунингдек, сайт эгалари ҳам ўз сайтларини кичик принтерда чоп этишга мослашлари мумкин.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
