
Болакай сайрга чиққанда, ўзи учун нотаниш бўлган дунёни она билан биргаликда “кашф” этади. Бундай пайтда у онасига ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ бўлиши лозим. Худди кенгуру боласи сингари!
Ҳайвонлар орасида думи ва орқа оёқларининг узунлиги билан ажралиб турувчи, қопчиқли ҳайвон – кенгуру ҳақида эшитмаган киши бўлмаса керак. Австралия қитъасида кенг тарқалган бу ҳайвон кўплаб фильмлар, мультфильмлар орқали барчага таниш. У ҳамиша боласини бағрида олиб юради. Болажонлар учун мўлжалланган мослама – “кенгуру халтаси” ҳам айнан шу жонзот номидан олинган.
Сўнги вақтларда урфга кирган, осиб юришга мўлжалланган бу мосламадан деярли кўпчилик оналар фойдаланади. У фақатгина ота-она учун эмас, балки болакай учун ҳам жуда қулай. Халтача ичига солинган болакай доимо ўзини ота-онасининг бағрида эканлигини ҳис қилади. Қишнинг совуқ кунларида у изғириндан анча ҳимояланади. Шу боис дўконга, тоза ҳаводан баҳра олиш мақсадида сайрга чиққанингизда ёки уй ишлари билан шуғулланганда мазкур халтача оналарга яқин кўмакчи бўла олади.
“Кенгуру халтаси” уч ойликдан 1 ёшгача бўлган болаларни кўтариб юришга мўлжалланган. Янги туғилган чақалоқларга мазкур воситадан фойдаланиш тавсия этилмайди. Улар учун кенг матодан тикилиб, она танасига ўрашга мўлжалланган – “слинг” деб номланувчи қопчиқ тавсия этилади. “Слинг” чақалоқлар учун жуда қулай. Унинг ёрдамида ширинтой умуртқа поғонасига оғирлик туширмасдан, эркин ҳолда ухлаши мумкин. Чунки, гўдакларнинг кўп вақти уйқу билан ўтади. Бундай пайтда улар горизонтал ҳолатда ётишлари керак. Қопчиқ орқали бола ўзини ҳимояланган ҳис қилади, у ота-онаси овозини эшитади. Уларнинг ҳиди, нафасини ҳамда юрак уришини сезиб туради.
Махсус халтачада болалар 3-4 ойдан бошлаб вертикал ҳолатда ўтиришлари мумкин. Бу вақтга келиб болакай бошини анчайин яхши ушлайди, ўтирган ҳолатда бироз силжий олади ва қорни билан ётқизилганда билакларига суяниб туришга ҳаракат қилади. “Кенгуру халтаси”дан фойдаланишда боланинг тана тузилиши ва ҳаракатланишини ҳисобга олиш муҳим омил саналади. Уч ойгача бўлган болаларни “кенгуру халтаси”га солманг.
Болакайни кун давомида икки марта, 10-15 дақиқадан бу халтачага ўтқизиш мумкин. 6 ойликдан бошлаб боланинг ўтириш ҳолатини алмаштириб туришини инобатга олиб уни ушбу мосламага ярим соат ўтқазилади. Гўдакнинг ҳали нимжон бўлган умуртқа поғонаси ҳақида унутиб қўйманг. Ундан узоқ вақт фойдаланманг. Болангизни халтачадан олгач, белини енгилгина уқалаб қўйинг.
Боланинг юзини ўзингизга қаратиб қўйиш кичикроқ гўдаклар учун тавсия этилса, бироз катта болажонлар учун аксинча, уни теварак – атрофни кузатиши учун уни ўзингизга тескари бўлган ҳолатда ўтказиш фойдалидир. “Кенгуру халтачаси”ни харид қилаётганда унинг сифат назорати ва санитария-гигиеник ҳолатига эътиборли бўлинг. Унинг матоси ҳаво ўтказадиган бўлиши керак. Халтачанинг боғичи мустаҳкам ва энли бўлиши, шу билан биргаликда уни осонгина бириктириш ва ечиб олиш онага қийинчилик туғдирмаслиги лозим. Онанинг бўй узунлиги ва боланинг тана тузилишига ҳам аҳамият қаратиш даркор. Ширинтойнинг бел соҳасида шикастланиш, ортопедик касалликлар ёки мушаклар таранглиги суст бўлса мазкур халтачадан фойдаланиш тавсия этилмайди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
