Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

КЕНГ ИМКОНИЯТ ВА ЮКСАК САМАРАЛАР

27.11.2015
35 марта ўқилди
КЕНГ ИМКОНИЯТ ВА ЮКСАК САМАРАЛАР

“Ўзбекистон матбуоти” V миллий кўргазмаси очилди

Куни кеча пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”да “Ўзбекистон матбуоти” V миллий кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда республикамизнинг етакчи даврий босма нашрлари ва нашриётлари иштирок этиб, матбуот ва ахборот соҳасида эришилган ютуқлари намойиш этилди.

Тадбир Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ва Вазирлар Маҳкамаси кўмагида ўтказилмоқда. Кўргазма доирасида рес­публикамизда фаолият юритаётган нашриётларнинг босма маҳсулотларини, хусусан, нашр этилган болалар китобларини кенг жамоатчилик орасида тарғиб этиш ҳамда маънавий-бадиий жиҳатдан юксак савиядаги адабиётлар нашр этилишини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Шунингдек, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини янада юксалтиришга ҳисса қўшиш мақсадида иккинчи бор “Болалар адабиёти” кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Унда пойтахтда фаолият юритаётган 30 га яқин нашриёт ва матбаа корхоналари ёшларнинг маънавий-маърифий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган илмий-бадиий адабиётлар билан иштирок этди. Мазкур кўргазма доирасида нашриётлар томонидан сўнгги йилларда чоп этилган янги китобларнинг тақдимоти, уларнинг муаллифлари, таниқли шоир ва ёзувчилар ҳамда ношир ва матбаачилар билан бевосита мулоқот қилиш имкони ҳам яратилди.

Тадбирга ташриф буюрганлар омма­вий ахборот воситалари ва етакчи нашриётлар томонидан ташкил этилган кўргазма стендларини томоша қилишди. Даврий босма нашрлар, ноширлар, матбаачилар меҳнати самарасининг тарғиботига бағишланган тадбирларда ўзбек матбуоти ва адабиёти, ноширчилиги ва матбаачилиги ютуқларини таҳлил этиш, босма маҳсулотларга бўлган аҳоли эҳтиёжи, бозор конъюктураси ва маркетинг масалалари борасидаги мавжуд муаммолар ўрганилди, соҳа тараққиёт йўналишлари ва тенденциялари белгиланди.

Мазкур чора-тадбирларнинг амалга оширилиши оммавий ахборот воситаларининг фуқаролик жамияти институтлари тизимидаги ўрни ва ролини янада мустаҳкамлашга, фуқароларнинг сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган конститутциявий ҳуқуқларининг янада тўлиқ рўёбга чиқаришга хизмат қилади.

Теглар:#2015/46

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Датефизион маълумотлар манитизациясида янгича имкониятларТиббий сабоқлар

Датефизион маълумотлар манитизациясида янгича имкониятлар

Тошкент шаҳрида Москванинг Datatex компанияси томонидан "Датефизион маълумотлар манитизациясида янгича имкониятлар" мавзусида жамоатчилик вакиллари иштирокида тадбир ташкил қилинди

15.09.2022279
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
Ёзнинг севимли маҳсулоти: эртаки тарвуздан заҳарланмай десангиз...Маданият

Ёзнинг севимли маҳсулоти: эртаки тарвуздан заҳарланмай десангиз...

Ўлкамизга ёз кириб келиши билан мавсумнинг энг севимли маҳсулоти – тарвуз савдоси қизигандан қизийди. Сабаби жазирама кунларда тамадди учун ушбу резавордан фойдалироқ ва енгил ҳазм

28.06.2024330