
Иш юзасидан шаҳарга борадиган бўлдим. Автобус ҳайдовчисига манзилни айтиб, ўша ерда тушириб кетишини илтимос қилдим. Охирги ўриндиқда ўтириб ташқарини томоша қилиб кетдим. Қия очилган ойнадан автобус ичига тонг шамоли кирар, қалин қилиб экилган чинор дарахтлари атрофга ўзгача бир сокинлик бахш этарди. Узоқдан бўлса-да Регистон мажмуаси, Амир Темур, Бибихоним мақбаралари кўриниб турарди. Бир биридан чиройли жойлар, манзаралар олдидан секин ўтиб борардик.
Автобусга кимдир чиқса, олдинги ўриндиқдагилар дарҳол жой берарди. Бу билан қадимий миноралар билан урф-одатлар, меҳр-оқибат ҳам бўй кўрсатарди. Ёнимда бир рус аёли жимгина борарди. Ундан беихтиёр ўзбекчалаб сўрадим:
– Кечирасиз, менга шу манзил қаердалигини айтиб юборасизми?
У бир лаҳза ойнага тикилиб турди. Тушунмади-ёв, русчада сўрасам бўларкан, дея ўйладим. Аёл чиройли қилиб манзилимни тушунтириб берди. Унинг ўзбек тилида бийрон-бийрон сўзлаши, бирорта русча сўзни аралаштирмаганидан хурсанд бўлиб, бир зум олдинги пушаймонлигимдан асар ҳам қолмади.
Биз ҳеч иккиланмай бошқа миллат вакилларига ҳам ўзбек тилида гапирсак бўларкан, шу юртда яшаяпман, шу юрт фарзандиман дегани борки тилни тушунади, сўзлайди. Тилимизни ўзимиз ҳурмат қилсак, қадрига етсак, чет сўзларини бўлар-бўлмасга ишлатмасак, вақти келиб ўзбек тилининг қадри янада юксалади. Дунё ҳам ЎЗБЕК тилини ўрганади, биз билан ўзбекча гаплашади… Бунинг учун «келинг, аввало, ўзимиз ўзбекча сўзлашайлик!»
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
