Болажонлар мени танияпсизми? Қадрдон дўстингиз Ғунчаойман! Бу йил ҳам менга ҳамроҳ бўлишни хоҳлайсизми? Унда шошилинг, “Гунча”га 2014-йил учун обуна бошланди! Яна тенгдошларингиздан орқада қолиб кетманг-а?
Энг яқин алоқа бўлимига бориб, “Ғунча” журналига алоҳида обуна бўлсангиз, ҳар ойда эшигингизни қоқиб, кириб боравераман. Ана шунда саҳифаларимдаги бир-биридан қизиқарли комикс, эртак, шеър ва ҳикоялар, тез айтишу топишмоқларни мазза қилиб ўқиб бораверасиз.
Менинг индексим – 808, электрон манзилим эса гунча_2010@бк.ру
Саҳифаларимнинг электрон шаклини www.гунча.уз сайтида ҳам ўқишингиз мумкин!
ҒУНЧАОЙ
“Ғунча” чорлови
Учар гилам, учар гилам,
“Ғунча”ларни қучар гилам.
Болаларга салом айтгин,
Обунага чорлаб қайтгин.
Яна айтгин, биз ҳамиша
Улар билан биргадирмиз.
Янги режа, фикру ўйда
Қўл ушлашиб юрадирмиз.
Улар ёзган мактублардан
Саралаймиз гулдасталар.
Саҳифалар нур сочади,
Варақласангиз асталаб.
Заҳро ҲАСАНОВА
“Ғунча”севар бўривой
Кунлардан бир кун бизнинг Қизилқалпоқча “Ғунча” журналига обуна бўлиш учун бувиси ишлайдиган алоқа бўлимига кетаётган экан. Шошиб кетаётганида светофор олдида Бўрини учратибди. Тасодифан уларнинг суҳбати қизигандан-қизибди:
– Қаерга кетаяпсан Қизилқалпоқча? – сўрабди Бўри.
– Бувимнинг олдига. Обуна бўлимига. “Ғунча” журналига обуна бўлмоқчиман, – дебди қизча.
– “Ғунча”. Бу қандай журнал?
– Китоб, журнал ўқимаганинг гап-сўзингдан маълум Бўривой. Уни бутун Ўзбекистон болалари билади. Бир-биридан қизиқ комикс, топишмоқ, тез айтиш, бошқотирмалар – ҳаммаси “Ғунча”да бериб борилади.
– Ҳмм... журналинг ўзи қандай? Унда дўмбоққина болаларнинг расмлари ҳам бериб бориладими? Расмли бўлмаса зерикиб қоламан, – дебди Бўри тамшаниб.
– Қорнинг ҳам, кўнглинг ҳам тўқ бўлсин. “Ғунча” рангли журнал. Унинг “Қувноқ қаламлар” саҳифаси ўқувчилар чизган расмларга бой. Таниқли рассомларнинг ижодий ишлари журналнинг ҳар сонида бериб борилади...
– Бўлди, бўлди, Оппоғой, йўғ-эй, Қалпоғой мен танловларда қатнашиб, совғалар олишни яхши кўраман. Сен мақтаётган “Ғунча”да танловлар ташкиллаштириб туриладими?
– Журнал бир-биридан қизиқ танлов ва бошқотирмаларга бой. Ҳар бир варағи нақд хазина, – сўзини якунлабди Қизилқалпоқча.
Буни эшитган Бўривой почтага бориб, Қизилқалпоқчадан олдин журналга обуна бўлгиси келиб кетибди.
– Сен мана бу йўлдан бор – манзилингга тезроқ етасан, – деб узоқ йўлни кўрсатибди қизил қалпоқчага. Ўзи эса қисқа йўлни кесиб ўтиб, ҳаммадан аввал журналга обуна бўлибди. Шундан буён Бўри ёвузлигини ташлаб, тинимсиз “Ғунча” ўқиётган эмиш.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
