Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Келгуси йил ҳам юртингизга, албатта, келаман

08.09.2017
58 марта ўқилди
Келгуси йил ҳам юртингизга, албатта, келаман

Тошкентга келганимга уч кун бўлди, – дейди белгиялик сайёҳ Жон Вигбеки. –Тасодифни қарангки, сафарим “Ўзбегим” миллий фестивалига тўғри келибди. Ушбу фестивалда бетакрор ҳунармандлик маҳсулотлари, фольклор қўшиқлари менда катта таассурот қолдирди. Ўзбекистондаги тинчлик-осойишталикка ҳавасим келди, халқингизнинг меҳмондўстлиги, одамлар юз-кўзидаги эртанги кунга ишонч мени ҳайратга солди. Ҳеч қачон, ҳеч қайси юртдан бу ердаги каби гўзал таассуротлар туймаганман. Имкон туғилса, келгуси йил ҳам юртингизга, албатта, келаман.

Шуни айтишим жоизки, юртингиз ноёб маданий ва бой маънавий меросга эга. Замонавий, барча қулайликка эга меҳмонхоналар қурилмоқда, хизмат кўрсатиш даражаси юксалиб, аэропорт ва вокзаллар модернизациялаштирилаяпти. Буларнинг барчаси Ўзбекистонда бўлган сайёҳларга унутилмас таассуротлар бахш этмоқда. Янгидан барпо этилган ҳамда реконструкция қилинган бинолар, жозибадор хиёбонлар ва гулзорлар – ҳамма-ҳаммаси шаҳар қиёфасига фусункорлик бағишлаган. Сўлим боғлар, сержило фавворалар, халқимизнинг юксак яратувчанлик салоҳиятидан дарак берувчи иншоотлар ўзига мафтун этади, унитилмас таассуротлар бағишлайди.

sayyoh jon 01 copy

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.20241250