
бугун бунёд бўлади
Ёш авлодни соғлом ва баркамол, замон билан ҳамнафас қилиб тарбиялаш нафақат ота-она, балки мактабгача таълим муассасаларининг ҳам зиммасидаги масъулятдир.
Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 486-мактабгача таълим муассасасида ҳам болажонлар таълим-тарбияси борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
МТМ ҳовлисидаги болалар ўйин майдончалари замонавий қиёфа касб этган. Шунингдек, мўжаз боғ гулзор болаларнинг онгида ободончилик маданиятининг шаклланишида замин ҳозирлаётир.
Муассасада 9 та гуруҳ фаолият кўрсатмоқда. Айни дамда иккита илк ёш, битта кичик, иккита ўрта, иккита катта ва иккита тайёрлов гуруҳларида кичкинтойлар болалик дамларини мароқли ўтказмоқда.
Муассасада 20 нафар тарбиячи – педагог фаолият юритади.
“Болажон” давлат дастури асосида катта ва илк ёшли гуруҳларда алоҳида машғулотлар олиб борилади. Машғулотларда болаларда нутқни ўстириш, тўғри талаффуз этиш, нутқда эркинлик кўникмаларини ҳосил қилиш, топқирлик, ҳозиржавоблик қобилиятини шакллантиришга эътибор қаратиляпти. Шунингдек, соғломлаштириш машғулотлари ва бадиий гимнастика орқали саломатликка эътибор қаратилса, мусиқа дарси гўзалликни севишга, расм машғулотлари болажонларнинг тасвирий санъатга бўлган иқтидорини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Ҳа, бугунги кунда тўғри таълим-тарбия олган мурғак қалб эгаси бир кун келиб, юрт равнақига хизмат қилади. Шу боис муассаса раҳбари ёш бўлишига қарамай ўзининг фидойилиги, болажонлиги ва меҳрибонлиги билан жамоанинг ишончини қозонган.
– Ходимларимиз ёш авлоднинг тарбиясига масъулият билан ёндошадилар, – дейди муассаса мудираси Умида Мавлонова. – Ширинтойларнинг барча инжиқликлари-ю эркалигини кўтариш, истак ва талабларини бажариш, уларга билим бериш болажонларнинг дўстига айлана оладиган ходимгагина насиб этади. Қувонарлиси, бизнинг педагоглар ана шундай қобилиятга эга. Муассасамизда маънавий тадбирлар, танлов ва мусобоқалар, турли байрамларнинг кўтаринки руҳда ўтишида уларнинг хизмати беқиёсдир. Болажонларнинг чет тилини ўрганишига катта аҳамият қаратилган. Жажжи кичкинтойлар инглиз тилидаги ҳарфларни бемалол талаффуз қилади. Шеър ва қўшиқлар ижро этади. Ота-оналар, мактаб ва маҳалла билан ҳамкорликни ҳам яхши йўлга қўйганмиз. Устоз-шогирд анъанаси асосида ёш мутахассисларни касбга қизиқиш ва интилишларини янада ривожлантиришга эришилмоқда.
Жорий йилда болажонларга янада яхши шароит ва имкониятлар яратилди. Муассаса таъмирланиб, хоналар шинам жиҳозлар билан таъминланди. Панжаралар ва бино фасадлари бўёқдан чиқарилиб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
