Истеъдодли ва иқтидорли ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишини янада кучайтириш, билим даражасини чуқурлаштириш мақсадида фан олимпиадалари, интеллектуал ўйинлар, беллашувлар, илмий конференсиялар ўтказилади. Сўнгги 3 йил давомида коллеж ўқувчиларидан 10 нафари умумтаълим фан олимпиадаларида кимё, математика, иқтисодий география, она тили ва адабиёт, рус тили фанлари бўйича туман ва шаҳар босқичида фахрли ўринларни эгаллашди.
Мамлакатимизда 2012-йил 16-17-февральда “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш–мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти” мавзуида халқаро конференцисига ташриф буюрган хорижий мутасахассислар бизнинг коллежда ҳам бўлишди. Ўқувчиларга яратилган шарт-шаротилар билан танишиб, уларнинг амалий муолажаларни бажаришларини кузатиб юқори баҳо беришди.
Ана шу ютуқларимиз билан таништиришда тенгдошларим қатори менинг ҳам муносиб ҳиссам бор. Устозларимиз тузган олти талабадан иборат гуруҳимиз аъзолари таълим соҳасидаги ютуқларни инглиз тилида меҳмонларга тушунтириб бердик. Уларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб қайтардик. Бунинг учун изландик, устозлардан кўп нарса ўргандик. Конференсия иштирокчилари бизнинг инглиз тилида гапиришимизга ҳам юқори баҳо беришди. Бу бизни янада руҳлантирди.
Албатта бу ютуқимизда ўқув муассасамизнинг муносиб ҳиссаси бор. Мен коллежда бўлиб ўтган математиклар беллашувида иккинчи ўринни, информатика бўйича беллашувда биринчи ўринни, инглиз тили бўйича биринчи ўринни олганман. Таништирув гуруҳига мазкур беллашувлардаги ютуқларим учун муносиб кўришган бўлса ажабмас.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
СпортСТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?
Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеаларга т
