Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Келажак – билимдон ёшлар қўлида

19.07.2013
1072 марта ўқилди
Келажак – билимдон ёшлар қўлида

Юртимизда олдимизга қо'йган эзгу г'оя ва мақсад­ла­римиз­ни амалга ошириш ё'лида ёшларни ҳар томонлама қо'ллаб-қувватлаб, уларнинг ижодий камол топиши ё'лида "Зулфия номидаги Давлат мукофоти", "Ниҳол" мукофоти, "Камолот" Ёшлар ижтимоий ҳаракати грант­ла­ри "Келажак овози" Республика кўрик танлови, "Ёш тадбиркорлар" лойи­ҳалари ва бошқа бир қатор мукофотлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунингдек, хорижий тилларга бо'лган э'тибор боис ёшларимиз орасида давлат грантлари асосида хорижий мамлакатларда о'қиётганлар ҳам ко'пчиликни ташкил этади.

Ана шундай иқтидорли ёшларимиздан бири хоразмлик Римажон Сотлиқовадир. Болалигиданоқ китобни о'зига до'ст деб билган бу қизалоққа онаси тез-тез китоб совг'а қиларди. О'қиган ҳикояларидан та'сирланган Римажон эса уни онаси билан муҳокама қилишни яхши ко'рарди. Бундан ташқари у бувижони билан ёнма-ён о'тириб бувиси тиккан палакларни кузатар, каштачилик сирларини ҳам қунт билан о'рганарди. Кейинчалик унинг тиккан миллий кашталари хорижликлар э'тиборига тушиб, харидоргир маҳсулотга айланди.

Педагоглик касбига меҳр қо'йган бу қиз Урганч шаҳридаги 8-сонли ко'п тармоқли педагогик лицей-интернатини тамомлади. О'қиш жараёнида о'зининг билимга чанқоқлиги, ташкилотчилиги, бир со'злилиги билан устозлари ва тенгдошлари орасида э'тибор қозонди. Унинг синфдошлари, до'стлари, мактабда о'тказилган тадбирлар ҳақидаги мақолалари эса вилоят, кейинчалик республика матбуоти саҳифаларида чоп этила бошлади. Бундан ташқари Римажон вилоят телевидениесида ҳам болалар учун бериладиган "Кичкинтой сафарда" ва "Кичкинтой ошхонаси", "Билиб қо'йган яхши" каби ко'рсатувларда бошловчилик қилар ҳамда вилоят миқёсидаги байрам тадбирларида о'зининг ижодий ишлари билан иштирок этарди.

2008 йилда у О'збекистон Давлат Жаҳон тиллари университетининг инглиз филологияси факултетини имтиёзли диплом билан тамомлагач, Урганч Давлат университети қошидаги 3-сонли академик лицейда инглиз тили фани о'қитувчиси, шунингдек, "Камолот" ЁИҲ бошланг'ич ташкилоти етакчиси бо'либ ишлай бошлади. У инглиз тилини о'злаштириш билан бирга ҳинд тилини ҳам о'ргана бошлади. Ҳатто о'ша кезларда грант соҳибаси ҳам бо'либ, Деҳлида ҳинд тилини янада мукаммал о'рганиб қайтди.

Қатор йиллар ко'рик-танловларда иштирок этиб совринли о'ринларни эгаллаган бу иқтидор эгаси онаси Шодмонжон опанинг дуолари туфайли бир неча бор "Камолот" ЁИҲ ҳамда БМТ ТД "О'збекистон бизнес форуми" лойиҳасининг "Ёш тадбиркорлар бизнес тренинги" ва бошқа курсларда о'қув малакасини ошириб, сертификат ва 1-даражали дипломлар эгаси бо'лди.

Шу билан биргаликда Римажон Сотлиқова инглиз тилидан дарс бериш жараёнида о'з устида ишлашни канда қилмасди. У хорижий мамлакатларнинг мазкур фан о'қитувчилари билан масофавий та'лим орқали тажриба алмашиш имкониятидан самарали фойдаланди, тажриба орттирди. Натижада Римажон бугунги кунда грант асосида Индонезия Университетида билим олмоқда. У яшаётган Жогжа, я'ни Ёгякарта шаҳри Индонезиянинг Жава оролида жойлашган. О'зига хос урф-одат ҳамда бой маданияти ва маҳаллий тилига эга бу юрт одамларининг илтифотлилиги уни бошида бироз ҳайрон қолдирган бо'лса, аммо кейинчалик бу халқ вакилларининг ко'чада кетаётган батамом нотаниш одамга табассум ҳадя этиб, у ҳақда қизиқиб со'рашлари ва суҳбат со'нггида "Хоним ёки жаноб, ё'лингиз бехатар бо'лсин", "О'зингизни эҳтиёт қилинг" – дея самимий тилак билдиришлари улар учун одатий ҳол эканини ко'риб рости ҳаваси келди. Айниқса, ёши улуг' эркакларни "ота", аёлларни "она" деб улуг'лашларини эшитиб, улар о'з ота-онасига қандай мурожаат этишлари билан қизиқди. Шунда улар о'з ота-онамиз ҳақида со'злаганимизда "менинг онам", "менинг отам" дея мурожаат қилишларини айтиб о'тишди.

– Мени бир ко'ришда қизим деб атаб, оиласи билан таништирган хоним, дам олиш кунлари ҳам тез-тез ё'қлайдиган, ҳолимдан хабар оладиган бо'лди, – дейди Римажон телефон орқали суҳбатимизда. – Ҳа, онажонимнинг о'рнини ҳеч ким босолмаса-да, хонимни ҳеч иккиланмасдан иккинчи онам дея атай оламан. У киши билан ҳатто соҳамиз ҳам бир экан.

Уй хо'жайини ҳам олийжаноб инсон. Хонадонларига кириб боришим билан, фарзандларига - "Қаранглар, катта опангиз келди" дейди. Уй эгаларининг қизи пианино чалиш, қо'шиқ куйлашни яхши ко'рса, о'г'ли гитара чалишни о'злаштириб олган. Улар билан яшайдиган оналари эса ҳозирда саксон олти ёшда бо'либ, улардан узоқ умр ко'риш сирини со'раганимда, "қизим, ҳаётда нима бо'лишидан қат'ий назар барча воқеа-ҳодисаларни фақат ижобий қабул қиламан. Бирор муаммоли вазиятдан ана шу тарзда чиқиб кетаман ва о'зимни анча енгил хис қиламан", - дея жавоб берди. Ҳа, бу меҳрибон, баг'ри кенг оила ҳамда мен таҳсил олаётган юрт халқи ҳақида қанча гапирсам ҳам оз. Улардаги баг'рикенглик, меҳмондо'стлик жиҳатлари бизнинг о'збекона урф-одатларимизга о'хшаб кетади.

Мен энг бахтли инсонлар қаторидаман, десам янглишмайман. Чунки, биз ёшларнинг билим олиши, турли ё'налишларда иқтидорини намоён қилиши учун Юртбошимиз томонидан яратилган шароитлардан то'лиқ фойдаланиб, о'з малакамни оширмоқдаман. Юрт равнақи ва келажаги, тараққиёт пойдевори та'лим соҳасидан бошланар экан, келажагимиз пойдевори бо'лган ёшларнинг чуқур ва мукаммал билимли, мустақил фикрлай оладиган бо'лишлари учун уларнинг камолотига о'з ҳиссамизни қо'шайлик, дегим келади, - дейди суҳбатимиз со'нгида Римажон Сотли­қова.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЧЕКИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИНМИ?Жамият

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЧЕКИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИНМИ?

Бугунги тезкор тараққиёт даврида ёшлар ўртасида электрон сигареталарга ружу қўйиш ва чекиш ҳолларининг тез-тез кўзга ташланаётгани ачинарли ҳол. Маълумотларга кўра, дунёда тамаки и

03.12.2021214
Рақамли технология – ёшлар нигоҳидаЖамият

Рақамли технология – ёшлар нигоҳида

Инновацион ривожланиш вазирлигига қарашли “XXI asr texnologiyalari” журнали ўқувчи-ёшлар ўртасида “Рақамли технология – ёшлар нигоҳида” номли танлов эълон қилган эди. Турмуш тарзим

26.04.2021179
Тошкентда Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми старт олдиЖамият

Тошкентда Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми старт олди

Ботаника боғида Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумининг очилиши бўлиб ўтмоқда. "Учинчи ренессанс бунёдкорлари" шиори остида ўтказилаётган тадбирда бир қатор учрашувлар, танлов в

29.06.2021170
Congress Hallда "Тошкент ёшлар форуми" старт олдиЖамият

Congress Hallда "Тошкент ёшлар форуми" старт олди

Congress Hallда "Тошкент ёшлар форуми – 2021" бўлиб ўтмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказилаётган ушбу форум ёшларни хорижий грантларга жалб қилиш

20.12.2021135