Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

КЕКСАЛАР ДОИМО ЭЪЗОЗДА

09.01.2015
40 марта ўқилди
КЕКСАЛАР ДОИМО ЭЪЗОЗДА

Уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг тиббий соғломлаштириш даражаси ва сифатини оширишда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ҳам фаол иштирок этмоқда. Тизимдаги санаторийларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш доимий эътиборда. Хусусан, яқинда бир қатор санаторийларда янги даволаш ва ётоқ бинолари фойдаланишга топширилди.

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган “Ботаника” санаторийсида ҳам бунёдкорлик юмушлари бажарилди. Натижада замонавий талабларга жавоб берадиган даволаш ва ётоқ бинолари, физиотерапевтик даволаш бўлими барпо этилиб, кўрсатилаётган хизматлар сифати ва самарадорлиги янада оширилди.

2015 йил мамлакатимизда “Кексаларни эъзозлаш йили”, деб эълон қилингани ушбу йўналишдаги ишлар кўламини янада оширишга хизмат қилади. Президентимиз таъкидлаганидек, қайси хонадонда нуроний отахон ёки онахон бўлса, бу оилада албатта файзу барака, фаровонлик, аҳиллик бўлади.

Дарҳақиқат, она Ватанимизнинг тинчлиги, осойишталиги, осмонимиз мусаффолиги кекса отахон ва онахонларимизнинг дуолари ижобатидир. Шу боис мўътабар боболаримиз ва момоларимизни, ота-оналаримизни рози қилиш, уларнинг дуосини олиш – дунёдаги энг улуғ, энг савобли иш демакдир.

Теглар:#2015/2

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ДОИМО ГЎЗАЛ БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ? Аслида бунга эришиш унчалик ҳам қийин эмасТиббий сабоқлар

ДОИМО ГЎЗАЛ БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ? Аслида бунга эришиш унчалик ҳам қийин эмас

Инсон доимо гўзалликка интилиб яшайди. Ҳатто улғайганда ҳам ёшлик жозибаси ва мафтункорлик сира тарк этмаслигини истайди. Аслида бунга эришиш мумкин ва у қадар қийин ҳам эмас. Кўпч

22.01.2021104
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896